Сотилмаган турар жой кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин

preview

Қурилиш ташкилоти балансида фойдаланишга топширилганидан кейин 6 ой ўтгач сотилмаган турар жой кўчмас мулк объектлари мавжуд.

Улар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базасини қандай аниқлашни Buxgalter Pro экспертлари тушунтириб беришди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Қурилиш ташкилотлари ва қурувчи балансида турган, кейинчалик сотиш учун мўлжалланган турар жой кўчмас мулк бўйича солиқ базаси (улар фойдаланишга топширилгандан 6 ойдан сўнг ушбу объектларнинг сотилмаган қисмида) ўртача йиллик қийматидан келиб чиқиб аниқланади.

Уларнинг ўртача йиллик қийматини аниқлаш учун қуйидагилар зарур:

1) ҳар ой якунига сотилмаган объектларнинг қийматини прогнозлаш;

2) ҳар ой якунига сотилмаган объектларнинг қийматини йиғиб чиқиш;

3) олинган сумманинг 1/12 қисмини аниқлаш.

Масалан, бухгалтер кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилганидан кейин 6 ой ўтгач, календарь йил давомида сотилмай қоладиган бундай объектларнинг қийматини прогноз қилган.

Ушбу объектларнинг қиймат йиғиндиси календарь йилининг ҳар ой якунига 34 200 млн сўмни ташкил этди.

Объектнинг ўртача йиллик қиймати 2 850 млн сўмни (34 200 : 12) ташкил этади.

Мол-мул солиғи суммасини аниқлаймиз: 2 850 х 1,5 % = 42,75 млн сўм.

Резидентлар ва норезидентлар томонидан солиқ базасини аниқлаш ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш билан боғлиқ бошқа вазиятларни (шу жумладан давлат кўчмас мулкини сотиб олишда) тавсияларда босқичма-босқич кўриб чиқамиз:

 

 

Мол-мулк солиғи Ўзбекистонда: ҳисоблаш, тўлаш мол мулк солиғи, солиқ ҳисоб китоби, мулк солиқлари, солиқ имтиёзлари, солиқ тўловлари Мол-мулк солиғи: кимлар тўлайди, қандай ҳисобланади, қайси мулклар солиққа тортилади ва имтиёзлар қандай қўлланилади. Солиқ ҳисоботи, тўлов муддатлари ва камчиликлар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text215694_sotilmagan_turar_joy_kuchmas_mulk_obektlari_buyicha_soliq_bazasini_qanday_aniqlash_mumkin