Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди
Миллий статистика қўмитаси III чорак якунлари бўйича 4 kb (savolnoma) шакли бўйича танланма кузатув иштирокчилари рўйхатини жойлаштирди.
Сўровнома шакли ҳали очилмаган, лекин танланганлар аллақачон аниқланган. Демак, рўйхатга тушган-тушмаганингизни текширамтз ва унга тайёргарлик кўрамиз...
Батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида:
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Жорий йилнинг III чораги якунлари бўйича кичик корхона ва микрофирмалар фаолиятини ўрганиш бўйича 4 kb (savolnoma) сўровномаси асосида танланма кузатувга олиниши лозим бўлган корхоналар рўйхати эълон қилинди. Шаклни топширишнинг сўнгги муддати – 2026 йил 15 октябрь.
2026 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, рўйхатда 10 414 та корхона мавжуд. Сўровномани топшириш муддати тугашидан олдин унга кириб, корхонангиз ушбу «ёқимли» сюрпризни кутаётганига (ёки кутмаётганига) ишонч ҳосил қилишни маслаҳат берамиз.
Шунингдек, ҳисобот топшириш муддати тугагунига қадар stat.uz сайтидаги «Интерактив хизматлар» – «Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати» бўлими орқали ташкилотингиз кўрсатилган-кўрсатилмаганини вақти-вақти билан қайта текшириб туриш мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳисоботлар рўйхати тўлдирилиши мумкин.
Тавсия
Ҳисобот топширишни қандай амалга оширишни «Статистика ҳисоботини қандай тақдим этиш керак» тавсиясидан билиб олишингиз мумкин →
Статистика ҳисоботини топшириш муддатларини ўтказиб юбориш МЖтКнинг 215-моддасига кўра БҲМнинг 7-10 баравари (ва агар қоидабузарлик йил давомида такроран содир этилган бўлса, БҲМнинг 10-15 баравари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тавсия
Агар компанияда статистика ҳисоботларини юбориш учун масъул ходимлар ўзгарса, янги ваколатли ходимларни ташкилотнинг e-stat 4.0 дастуридаги ҳисоб ёзувига киритиш керак.
Батафсил маълумот «Масъул ходим алмашганда e-stat 4.0 дастурида ҳисоб маълумотларини қандай ўзгартириш мумкин» тавсиясида →
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади