Имтиёзли импорт қилинган автомобилни сотиш нима учун сизни божхона олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди

preview

Компания йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда олиб кирди ва уларни дастлабки ҳолатида реализация қилди. Харидорлар транспорт воситаларини мустақил равишда қайта жиҳозладилар ва конструктив ўзгаришларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказдилар. Божхона органлари ташкилотга АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 57-1-бандига асосланиб, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш тўғрисида талабнома тақдим этди.

Агар автотранспорт воситаси реализация қилинганидан кейин учинчи шахслар томонидан конструкциясига ўзгартиришлар киритилган бўлса, импорт қилувчига божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш қонунийми? Ушбу вазият юзасидан Божхона қўмитаси қандай жавоб берди – buxgalter.uz сайтида ўқинг:

Материал – «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

– Агар божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган ҳолда импорт қилинган автотранспорт воситаси 3 йил ичида қайта жиҳозланиши БЮДда кўрсатилган ТИФ ТН кодининг ўзгаришига олиб келса, бунга божхона расмийлаштируви вақтида берилган божхона имтиёзлари суммаси тўланиши шарти билан рухсат этилади . Ушбу қоидадан мустасно ҳолат – автотранспорт воситасининг ёқилғи тури ўзгариши билан боғлиқ қайта жиҳозлашдир.

Декларант товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаши, божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органига тақдим этиши, божхона тўловларини тўғри ҳисоблаши, уларни тўлаши ёки тўланишини таъминлаши, шунингдек товарлар ва транспорт воситалари жойлаштирилган божхона режимининг талаблари ва шартларига риоя этиши шарт .

Шу муносабат билан, агар божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда импорт қилинган автотранспорт воситаси 3 йиллик давр ичида қайта жиҳозланган бўлса ва натижада БЮДда кўрсатилган ТИФ ТН коди ўзгарган бўлса, божхона расмийлаштирувида берилган имтиёзлар суммаси тўланиши лозим.

Автотранспорт воситасининг бошқа шахсларга реализация қилиниши ушбу талабнинг қўлланилишини истисно этмайди.

Божхона қўмитасининг тўлиқ жавобини «Жавоб берамиз» хизматининг савол-жавоблар базасида ўқинг > > >

Эътибор беринг

Buxgalter Pro га кириш орқали сиз қуйидагиларга эга бўласиз:

– «Жавоб берамиз» хизматининг барча савол-жавоблар базасидан фойдаланиш имконияти;

– ўз вазиятингиз бўйича экспертлардан жавоб олиш имконияти;

– вебинарларга кириш ва Norma ўқув маркази курслари учун чегирма.

 

Buxgalter Pro нима > > >

Бонус дастури ҳақида кўпроқ билиш > > >

Синов тариқасида киришни расмийлаштириш > > >

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text215933_imtiezli_import_qilingan_avtomobilni_sotish_nima_uchun_sizni_bojhona_oldidagi_javobgarlikdan_ozod_qilmaydi