Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонни муваффақиятли топширганлар 15.09.2025 йилдаги ПҚ-282-сон қарорнинг 5-бандидаги харажатлар учун компенсация олишлари мумкин. Уни тўлаш тартиби 28.04.2026 йилдаги 210-сон ВМҚга илова қилинган Вақтинчалик низом билан тасдиқланган. Ариза my.gov.uz орқали энг осон йўл билан топширилади:
Янги постларни Телеграм-каналда кузатиб боринг.
Компенсация дастлабки рўйхатдан ўтиш тўлови ва ACCA, ACCA DipIFR, CIMA ва АCА сертификатлари бўйича имтиҳон топшириш тўловини қоплайди. Харажатлар тўлиқ қопланади.
Халқаро сертификатлаштириш тизимида рўйхатдан ўтган ва 2026 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топширганлар ариза топширишлари мумкин. Дастур 2028 йил 31 декабргача амал қилади.
Аризани қандай бериш керак
Қуйидаги ҳавола орқали my.gov.uz порталига ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/1471.
«Ариза бериш»ни танланг, керакли маълумотларни тўлдиринг ва ҳужжатларни юкланг:
- халқаро сертификат,
- инвойслар (ҳисоб-фактуралар),
- тўлов квитанцияси.
Кўриб чиқиш ва тўлов муддатлари
Ариза 7 иш куни ичида кўриб чиқилиши керак. Тасдиқланган тақдирда, кўрсатилган сумма 5 иш куни ичида банк картангизга ёки банк ҳисобингизга ўтказилади.
❖
Компенсация тўлаш тартиби ҳақида батафсил маълумотни «Бухгалтерларга халқаро аттестация харажатлари қандай қопланади (210-сон ВМҚ)» мақоласидан олишингиз мумкин.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади