Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтиш фикридан қайтдингиз: ўтиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш мумкинми
Ташкилот ҚҚСни 6 фоизлик ставка бўйича тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида хабарнома юборган, бироқ кейинроқ раҳбар умумбелгиланган солиқ солиш тизимида қолишга қарор қилди. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини buxgalter.uz Солиқ қўмитасидан аниқлаштирди.
Бу вазиятда нима қилиш кераклигини тушунтирамиз:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтиш тўғрисида хабарнома юборилганидан сўнг, агар муайян шартлар бажарилса, тизим автоматик равишда кейинги ойнинг 1-санасидан ўтишни тасдиқлайди. Бироқ шундай вазият юзага келиши мумкинки, сиз ариза топширгач, фикрингиздан қайтиб, солиқларни тўлашнинг умумбелгиланган тартибида қолишга қарор қиласиз.
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтиш тўғрисида юборилган хабарномани қандай бекор қилиш мумкин
Буни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида амалга ошириш мумкин:
1. «Хизматлар» бўлимига киринг;
2. «Юридик шахсларни ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш» – «Соддалаштирилган ҚҚС режимига ўтиш» хизматини танланг;
3. Рўйхатда сизнинг ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида аввал юборилган ва қабул қилинган хабарномангиз акс этади. Унинг ёнида – «Соддалаштирилган ҚҚС режимидан чиқиш» тугмаси мавжуд.
4. Ушбу тугмани босинг — чиқиш тўғрисидаги хабарнома шакллантирилади ва солиқ органларига юборилади.
Тизим бундай хабарномани солиқ инспектори иштирокисиз, автоматик тарзда маъқуллайди.
Эътибор беринг
Қонунчиликда ҳозирча режимдан чиқиш тўғрисида ариза бериш мумкин бўлган энг охирги муддат белгиланмаган.
Агар сиз хабарномани соддалаштирилган ҚҚС режимига ўтиш санаси келганидан кейин юборсангиз, тизим хабарномани қабул қилади ва умумбелгиланган солиқ солиш тартибига қайтишни келгуси ойнинг 1-санасидан бошлаб қайд этади.
Ўтиш (ёки ундан чиқиш) тўғрисида хабарнома топширишдан аввал сайтдаги калькулятордан фойдаланишни тавсия этамиз. У компаниянгиз рақамлари асосида соддалаштирилган ҚҚСга ўтиш сиз учун фойдали ёки йўқлигини ҳисоблаб чиқаришга ёрдам беради.
![]()