Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Умумий овқатланиш корхоналари ҚҚС бўйича кешбэкнинг бир қисмини қайтариш тўғрисида хатлар олмоқда: солиқ органларига қандай жавоб бериш керак
Солиқ органлари умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚС бўйича кешбэкнинг бир қисмини қайтариш талаби билан хатлар юборди. Солиқ органларининг фикрига кўра, қайтариш суммаси ошириб кўрсатилган. Солиқ органлари ижро этилган қарорларни ҳақиқатда қайта кўриб чиқмоқдалар.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
– 2025 йил январдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариб олиш имкониятига эга бўлдилар
.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб имтиёз ва преференциялар уларнинг барқарорлик рейтинги даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади
.
Истисно – давлат рўйхатидан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари: уларга қўллаб-қувватлаш чоралари рейтинг даражасидан қатъи назар тақдим этилади.
Жорий вазиятда кўрганимиздек, имтиёзлар ва преференцияларнинг рейтингга боғланиши ҳозирги рейтинг тизимидаги камчиликларни юзага чиқармоқда.
Тавсиялар
Умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби ва барқарорлик рейтингининг ишлаши ҳақида батафсил – тавсияларда:
Муаммо — рейтинг ҳар куни ўзгариши мумкин
Компания рейтинги ҳозирча бирор нарсага таъсир қилмас экан, унинг ўзгариб туриши унчалик ҳам безовта қилмайди: масалан, менинг компаниямнинг рейтинги кеча 80 балл эди, бугун эса 81 балл бўлибди… Нега бундай бўлгани қизиқ ва тушунарсиз, майли энди…
Имтиёз ва преференциялари рейтингига боғлиқ бўлган корхоналар учун унинг ҳар қандай ўзгариши шунчаки рақам эмас, балки тежаладиган пул маблағлари суммаси билан бевосита боғлиқдир. Рейтинг бевосита ҚҚСни қайтариш ҳуқуқини белгилайдиган умумий овқатланиш корхоналари учун бу бюджетдан қайтариб олинадиган сумма билан боғлиқдир.
Бухгалтерлар рейтинг қиймати деярли ҳар куни ўзгариши мумкинлигига, унинг ўзгариш мантиғи эса саволлар туғдиришига анча олдин эътибор қаратган. Масалан, ҳисобот топшириш муддати ҳали бузилмаган бўлса-да, рейтинг пасайишни бошлаши мумкин. Ёки у автокамерал текширув якунлари бўйича юборилган хабарномалар туфайли пасаяди, ваҳоланки бухгалтер уларга эътирозлари ва асослари билан жавоб бериб бўлган, бироқ тизим, афтидан, бундай жавобларни ҳисобга олмаётган бўлади.
Солиқ тўловчи фақат рейтингнинг жорий қийматини кўради, унинг ўзгаришлар тарихи эса акс эттирилмайди.
Қонунчилик нима дейди
Биринчидан, рейтинг ўртача кўрсаткич бўйича ҳисобланади. Рейтинг кўрсаткичлари бўйича умумий балл охирги 30 календарь кун учун ҳақиқий кўрсаткичлар ва уларга берилган балларнинг ўртача суммасидан келиб чиқиб белгиланади
.
Иккинчидан, қонунчилик қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутади. Агар рейтинг даражаси пасайса — қўллаб-қувватлаш чоралари яна уч ой давомида сақлаб қолинади; агар юқориласа – янги чоралар фақат кейинги ойдан бошлаб қўлланилади
.
Регулятордан расмий тушунтиришлар ва тизимни такомиллаштириш талаб этилади
Регуляторга нисбатан ҳақли саволлар туғилади:
1. Рейтинг қайси сана ҳолатига кўра аниқланиши лозим? Қайси ой якуни бўйича?
Масалан, ҚҚСни қайтариб олиш учун мурожаат қилинган пайтда тадбиркорлик субъекти талабларга тўлиқ мувофиқ келиши мумкин, ой охирига келиб эса – мувофиқ келмаслиги мумкин.
Бошқа мисол скринда:
Агар бухгалтер ушбу юридик шахс бўйича ҚҚСни қайтаришга ариза юборса, тизим қайтаришни қайси рейтинг асосида амалга оширади: 87 балл (А тоифаси) бўйичами ёки 95 балл (АА тоифаси) бўйичами?
2. Муайян санадаги рейтинг даражаси қандай тасдиқланади?
Ҳозирги кунда солиқ тўловчи фақат жорий қийматни кўра олади – тарих архивланмайди ва уни бир неча ойдан кейин текширишнинг имкони йўқ. Солиқ органининг таъкидлашича, муайян санада рейтинг бошқача бўлган – солиқ тўловчида буни мустақил текшириш имконияти мавжуд эмас.
3. ПҚ-193-сон қарор бўйича қўллаб-қувватлаш чораларини 3 ой давомида сақлаб қолиш тўғрисидаги қоида қандай қўлланилади?
Агар рейтингнинг пасайиши қайтариб олиш ҳуқуқи юзага келганидан кейин содир бўлган бўлса, умумий овқатланиш корхоналарига юборилган ушбу хатларда мазкур кафолат қўлланилганми ёки йўқми, бунга аниқлик киритиш талаб этилади.
Барқарорлик рейтинги – давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг қўлланилиши бевосита боғлиқ бўлган муҳим кўрсаткичдир. Бунда, солиқ тўловчиларда унинг ўзгаришлари тарихини текшириш учун воситалар мавжуд эмас. Тизимда рейтингнинг кунлик тарихини кўриш ва исталган давр учун маълумотларни юклаб олиш имкониятини берувчи функционални яратиш мантиқий ечим бўлар эди. Бу ҚҚС бўйича кешбэкни қайтариш юзасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда ҳар икки томон учун ягона ва текшириладиган манба бўлиб хизмат қиларди.
Бундай функционал пайдо бўлгунига қадар ҚҚС бўйича кешбэкнинг бир қисмини қайтариш талаби саволлар туғдиради, айниқса, ўзгарувчан кўрсаткич асос бўлиб хизмат қилса ва унинг ўзгаришлари тарихи очиқ манбаларда кўзда тутилмаган бўлса.
Умумий овқатланиш корхоналарига нималарни тавсия қилиш мумкин
Хатни жавобсиз қолдирмасликни тавсия этамиз. Мумкин бўлган жавоб намунаси шу ерда келтирилган.
![]()