Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Нима учун солиқчилар энди «автокамерал» натижалари бўйича асосларингизни эътиборсиз қолдира олмайдилар
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 20.07.2026 йилдаги 393-сонли янги ВМҚ билан ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда Низомда солиқчиларнинг камерал текширувда солиқ тўловчининг асослантиришларини кўриб чиқиш ва уларга белгиланган шакллар бўйича жавоб бериш мажбурияти расман мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, сайёр солиқ текширувларини ўтказиш асослари кенгайтирилди.
Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
Янги НҲҲ шарҳларини Телеграм-каналимизда кузатиб бориш қулай.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Тафовутлар билан ишлаш
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг мажбуриятлари тўлдирилди. Эндиликда камерал солиқ текширувини ўтказишда улар солиқ тўловчи солиқ органининг солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабига жавобан юборадиган тафовутларнинг асосларини ва тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқишлари шарт.
Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асослар солиқ органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан улар олинган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига (Низомга 7а, 7б, 7в, 7г-иловаларда) тасдиқланган шакллардаги қуйидаги мақомга эга хабарномани юбориши шарт:
- аниқлаштирилган ҳисоботлар инобатга олинган;
- қисман қабул қилинган;
- етарлича асосланмаган деб топилди.
Агар солиқ органи тафовутларнинг тақдим этилган асосларига тўлиқ ёки қисман рози бўлса, 3 кун мобайнида солиқ тўловчига бу ҳақда тасдиқланган шакллар бўйича хабарнома юборилади (Низомга 7д, 7е-сонли и ловалар).
Buxgalter.uz тавсия этади
- Солиқ инспекцияси фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини қўшимча ҳисоблашни сўраганда, нима қилиш керак;
- Текин олинган мол-мулк тарзидаги ҳисобга олинмаган даромад тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак;
- Ёқилғи харажатлари бўйича қўшимча ҳисобланган фойда солиғи юзасидан солиқ органига қандай жавоб бериш керак;
- Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тўғрисида солиқ органига қандай жавоб берилади.
Сайёр текширувлар учун янги сабаблар
Сайёр солиқ текширувларини тайинлаш учун асослар рўйхати қуйидагилар билан тўлдирилди:
- солиқ инспекторлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида, шунингдек жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолатлари аниқланганда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни қалбакилаштириш ва контрафакт қилиш, шунингдек маркировкалаш қоидаларини ҳамда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартларини бузиш ҳолатларини аниқлаш;
- қиймати бўйича БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган, 9 ой давомида, гўшт маҳсулотлари ва янги мева-сабзавотлар учун эса 3 ой давомида сотилмаган импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари мавжудлиги фактларини аниқлаш. Норма 2026 йил 1 январдан амал қилади
Низом мувофиқлаштирилмоқда.
Аввалгидек, сайёр солиқ текшируви муддати 10 кундан ошмаслиги керак.
Уни фақат бодикамера ёрдамида ўтказиш талаби қайд этилган. Ундан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб 2026 йил 1 июлдан кучга кирди
.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()