Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Оддий ширкат: шартномани қандай расмийлаштириш, солиқларни тўлаш ва ҳисоб юритиш керак
Компаниялар ва тадбиркорлар биргаликдаги лойиҳа учун пул, ускуна ва технологияларни алоҳида юридик шахс ташкил этмасдан тобора кўпроқ бирлаштирмоқдалар. Фуқаролик кодекси бундай ҳамкорликни оддий ширкат деб атайди. Биринчи марта бундай шартномага дуч келган бухгалтер бир вақтнинг ўзида учта вазифани ҳал қилиши керак: шартномани тўғри расмийлаштириш, биргаликдаги фаолият учун ким ва қандай солиқлар тўлашини аниқлаш ҳамда умумий ишларни шериклардан бири юритадиган бўлса, бухгалтерия ҳисобини қандай юритишни тушуниш.
Бухгалтер билиши керак бўлган қоидалар ва нозик жиҳатларни buxgalter.uz сайтида тушунтириб берамиз.
Муҳим янгиликлар ва фойдали тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Нима оддий ширкат ҳисобланади
Оддий ширкат – бу фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўз ҳиссаларини қўшиши ва юридик шахс ташкил тузмасдан иш қилишидир
. Шартнома – фақат ёзма шаклда тузилади
. Тадбиркорлик мақсадлари учун шартнома тарафлари фақат ЯТТ ва (ёки) тижорат ташкилотлари бўлиши мумкин
; иккита тижорат юридик шахси – бу рақобат бўйича чекловларга эга бўлган консорциум ҳисобланади
. Пул, мол-мулк, ҳуқуқлар, билимлар, обрў-эътибор ҳисса бўлиши мумкин
. Агар шартномада баҳоланмаган бўлса, ҳиссалар қиймати бўйича тенг деб ҳисобланади
. Умумий ишлар биргаликда, битта шерик орқали ёки ҳар бир шерик орқали юритилади
.
Агар ҳиссалар қиймати, ишларни юритиш модели ва иштирокчининг чиқиб кетиши тартиби шартномада мустаҳкамланмаган бўлса, керакли шартларни кейинчалик – текширув ёки шерик билан низо пайтида исботлаш қийин бўлади.
Тавсия
«Оддий ширкат шартномасини қандай қилиб тўғри тузиш керак» тавсиясида – шартномада мустаҳкамлаб қўйилиши лозим бўлган асосий шартлар таҳлили, иштирокчилар таркиби ва ҳиссалар бўйича хатарлар, шартнома намунаси ва уни тўлдириш бўйича батафсил йўриқнома.
Биргаликдаги фаолият учун ким солиқларни тўлайди
Ишларни юритиш моделининг танланиши солиқларга таъсир қилмайди: ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ягона марказлаштирилган модель амал қилади – ширкат бўйича солиқ тўловчининг мажбуриятларини ишончли шахс бажаради
. Шартнома тузилган санадан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғи тўланади
. Шериклар ўртасида ҳиссани товарлар ва хизматлар билан топшириш – ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади
, бунда ҳиссанинг ўзи фойда солиғи мақсадлари учун даромадга киритилмайди
. Иштирокчиларнинг биргаликдаги фаолиятдан олган даромади дивидендларга тенглаштирилади ва тўлов манбаида, яъни ишончли шахсда солиқ солинади
.
Солиқ органлари ҳисоботларда ишончли шахснинг биргаликдаги ва ўз фаолиятини ажратмайди. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш ва шерикларнинг фойда улушини ҳисоб-китоб қилиш – ишончли шахснинг масъулиятидир. Бу масалалардаги хатолар бирданига иккита солиққа таъсир қилиши мумкин.
Тавсия
«Оддий ширкат шартномаси бўйича солиқ ҳисобини қандай юритиш керак» тавсиясида – ҚҚС ва фойда солиғини биргаликдаги ва ўз фаолияти ўртасида қандай тақсимлаш, иштирокчилар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва тез-тез учрайдиган хатоларнинг тузатилиши келтирилган.
Ишларни ишончли шахс юритганда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
Амалиётда умумий ишларни кўпинча юридик шахслардан бири – ишончли шахс юритади, бу эса юқорида келтирилган солиқ моделига мос келади. Намунавий ҳисобварақлар режасида биргаликдаги фаолият бўйича ҳиссалар ва ҳисоб-китоблар учун алоҳида субҳисобварақлар мавжуд эмас – улар мустақил равишда жорий этилади ва ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилади. Ҳиссалар, шериклар томонидан ўз ҳисобидан қилинган харажатлар ва фойдани тақсимлашдаги дивидендлар алоҳида тартибни талаб қилади.
Биргаликдаги фаолият бўйича операцияларнинг алоҳида ҳисоби юритилмаслиги ҳисоботларнинг бузиб кўрсатилишига ҳамда фойдаланувчилар ва текширувчилар томонидан ортиқча саволлар туғилишига олиб келиши мумкин.
Тавсия
«Оддий ширкат шартномаси бўйича бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак» тавсиясида – биргаликдаги фаолиятни ҳисобга олиш учун ишчи ҳисобварақлар режаси, ҳиссалар, дивидендлар ва шартнома бекор қилинганда ҳиссани қайтариш бўйича ўтказмалар, одатий хатолар таҳлили келтирилган.
Оддий ширкат – биргаликдаги лойиҳа учун мослашувчан воситадир. Унинг ҳуқуқий, солиқ ва ҳисоб таркибий қисмлари узвий боғлиқ: биридаги хато қолган иккитасига ҳам таъсир қилади. Оқибатларни кейинчалик бартараф этгандан кўра, уларни олдиндан тушуниб олиш осонроқ.
![]()