Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Таклиф этилаётган 70-сонли МҲМС «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» аграр секторда бухгалтерия ҳисоби тизимини яхшилашга қаратилган. Ушбу ҳужжат қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларига йўналтирилган биринчи соҳавий стандарт бўлади.
Regulation.adliya.uz порталида жамоатчилик муҳокамаси учун 70-сонли Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» лойиҳаси (лойиҳа ID-си: 10841) тақдим этилди.
Муҳокамада 2026 йил 11 августга қадар ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.
Батафсил – buxgalter.uz сайтида.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
70-сонли МҲМС «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» лойиҳаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун ҳамда Президентнинг «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
асосида ишлаб чиқилган.
Стандарт биологик активлар, ҳосилни йиғиб олиш пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек ҳосилдор ўсимликлардан олинадиган маҳсулотлар ва аграр давлат субсидияларини тан олиш, баҳолаш, молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва маълумотларни ёритиб бериш қоидаларини белгилайди.
Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи барча юридик шахслар, шу жумладан агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун мажбурий бўлади – агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.
Стандарт бошқа молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари билан биргаликда қўлланилади.
Стандартда тўғридан-тўғри кўрсатилмаган вазиятларда Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этишнинг консептуал асосларига
, 1-сонли МҲМС «Молиявий ҳисоботларда ахборотни тақдим этиш ва ёритиб бериш» (ҳали тасдиқланмаган), 2-сонли МҲМС «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари»
ҳамда бошқа амалдаги стандартларга амал қилиш лозим.
Ҳужжат 2027 йил 1 январдан амал қилишни бошлаши режалаштирилган.
Стандарт ҳали қабул қилинмаган бир пайтда, амалдаги қоидалар билан танишишнинг айни вақти –
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()