Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
1 сентябрдан МҲЭКМ ўзгариши моддий ёрдамдан олинадиган солиқлар ҳисоб-китобига қандай таъсир қилади
2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда МҲЭКМ ўзгаради – Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонига асосан у 1 271 000 сўмдан 1 360 000 сўмгача ошади. Бу сана йил давомида ходимларига моддий ёрдам ҳисоблаган ёки ҳисоблашни режалаштираётган ҳар бир иш берувчига тааллуқли: бундай тўловлар бўйича ЖШДСга доир имтиёз бевосита МҲЭКМ миқдорига боғланган. Йил ўртасида МҲЭКМнинг ўзгариши – бу бир марталик ҳаракат эмас, балки ҳисобланган суммалар бўйича солиқни қайта ҳисоблаб чиқиш мажбуриятидир.
ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМга қандай боғланган
Моддий ёрдамнинг бир қисмига, агар унинг суммаси МҲЭКМнинг муайян миқдоридан ошмаса, ЖШДС солинмайди – бу Солиқ кодексининг 378-моддаси билан белгиланган имтиёздир. Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган моддий ёрдам, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш бўйича календарь йил учун МҲЭКМнинг 4,22 баравари миқдорида умумий лимит амал қилади – ушбу турлар ўзаро жамланади.
Жисмоний шахснинг жами даромади бўйича ЖШДС йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилади, шу боис имтиёзли сумма ҳар бир муайян тўлов ҳисобланган санадаги МҲЭКМдан келиб чиқиб белгиланади.
1 сентябрдан ошиш кимларга тааллуқли
МҲЭКМнинг янги миқдори 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳисобланган тўловларга нисбатан қўлланилади. Аммо таъсир доираси кенгроқ: имтиёз лимити календарь йил учун ўсиб борувчи якун билан белгилангани сабабли, МҲЭКМнинг ошиши шу йил аввалроқ ҳисобланган моддий ёрдамга ҳам таъсир қилади – у бўйича ҳам қайта ҳисоб-китоб талаб этилади. Бу, тармоғи ва тўлов шаклидан (пул ёки, масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан) қатъи назар, йил давомида ҳеч бўлмаганда бир марта ушбу имтиёзни қўллаган барча иш берувчиларга тааллуқлидир.
Нима учун бир марталик ўзгартириш эмас, балки қайта ҳисоб-китоб керак
Йил давомида МҲЭКМ ҳар сафар ўзгарганда, илгариги ҳисоб-китоблар бўйича имтиёзли сумма ва ЖШДСни янгидан қайта ҳисоблаш лозим — бунда янги МҲЭКМ ва йил бошидан бери жамғарилган моддий ёрдамнинг барча суммаси ҳисобга олинади. Йил якунлари бўйича якуний имтиёзли сумма эса йил охиридаги МҲЭКМдан келиб чиқиб белгиланади.
Агар йил давомида ходимларга турли асослар бўйича ва турли ойларда моддий ёрдам ҳисобланган бўлса, МҲЭКМ ўзгарганда ЖШДСни ўсиб борувчи якун билан қўлда қайта ҳисоблаш кўп соатларни талаб этади ва якуний солиқ суммасида осонликча хатога йўл қўйишга олиб келади.
Buxgalter Pro тавсияси
Йил давомида МҲЭКМ ўзгарганда ЖШДСни қандай қайта ҳисоблаш керак: тайёр алгоритм, ҳисоб-китоб мисоли ва бир нечта тўловлар, даврлар ҳамда имтиёзлар учун жадваллар – «Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак» тавсиясида.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бериладиган моддий ёрдам – бу алоҳида ва кўп учрайдиган ҳолатдир: у бир марталик эмас, балки ҳар ойлик асосда берилиши мумкин ва бунда бошқа тўловлар билан биргаликда имтиёзнинг умумий лимитида ҳисобга олинади. Бу ерда МҲЭКМ ўзгарганда қайта ҳисоб-китоб қилиш ўзига хос хусусиятга эга: 1 сентябргача ва ундан кейин ҳисобланган суммаларни тўғри ҳисобга олиш ҳамда имтиёзни «иккилантириб юбормаслик» жуда муҳим.
Buxgalter Pro тавсияси
Ҳар ойлик тўловлар, натура шаклида бериш ва 2026 йил 1 сентябрдан МҲЭКМ ошишини ҳисобга олган ҳолда, моддий ёрдамнинг ушбу тури учун имтиёз ва ЖШДС ҳисоб-китоби – «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим» тавсиясида.
Норматив ўзгаради – бироқ МҲЭКМ ўзгарганда «ўсиб борувчи якун билан қайта ҳисоблаш» тамойили моддий ёрдамнинг ҳар қандай тури учун, шу жумладан уни натура шаклида беришда ҳам универсалдир.
Шунингдек, моддий ёрдам мавзусига доир:
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирадиган моддий ёрдамни тўлаш тартибиё;
- Ўриндошлик асосида ишловчиларга моддий ёрдамни қандай тўлаш керак;
- Даволаниш учун ёрдам қандай кўрсатилади;
- Корхона ходими бўлмаган шахсларга моддий ёрдам тўлаш.
![]()