Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Етказиб берувчингиз 6 фоизлик ҚҚСга ўтди, унинг ҳисобварақ-фактуралари эса қизил рангда: харидор нима қилиши керак
Контрагентлари соддалаштирилган ҚҚСга ўтган компаниялар ҚҚСни ҳисобга олишнинг рад этилиши ҳолатига дуч келдилар. Етказиб берувчи томонидан солиқ тўланган, бироқ тизим буни кўрмаяпти. Вазиятни buxgalter.uz сайтида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради.
Муҳим янгиликлар ва экспертлар тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Агар етказиб берувчи соддалаштирилган ҚҚСни қўлласа, у 6 фоизлик ставка билан ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Харидор – 12 фоизлик ставка бўйича ҚҚС тўловчиси – тақдим этилган 6 фоизни ҳисобга олади.
Нима содир бўлди
ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган корхона (етказиб берувчи) ҚҚСни 215-код бўйича тўлаган. Бироқ ҳисобварақ-фактуралар реестрида – етказиб берувчи томонида ҳам, харидор томонида ҳам – 1-код акс этмоқда. Тизим 215-код бўйича тўловни аниқламади – ҳисобварақ-фактуралар қизил ранг билан белгиланган. Натижада: харидор солиқ тўлиқ ҳажмда тўланган битим бўйича ҚҚСни ҳисобга ололмайди. Товар етказиб берувчининг харидорлар олдидаги обрўси хавф остида қолди.
Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига мурожаат қилди ва жавоб олди: вазият бугуннинг ўзида тузатилади.
Ҳозир нима қилиш керак
Агар барибир бугун вазият тузатилмаса, нима қилиш керак:
1-вариант: харидорлар зарар кўрмаслиги учун ҳар бир ЭҲФнинг ID рақами бўйича солиқни 1-кодга тўлаш. Сўнгра тўловни 1-коддан 215-кодга ўтказиш тўғрисида хат ёзиш;
2-вариант: борича қолдириш ва агар 20 августдан кейин солиқчилар дастурни тузатсалар, кейинги ойда ЭҲФлар «яшил» рангга кирганда, харидорлар 2026 йил август ойи учун солиқ ҳисоб-китобида ҚҚСни ҳисобга олишлари мумкин бўлади.
Buxgalter Pro тавсияси
Айрим харидорлар учун етказиб берувчининг 6 фоизлик ҚҚСга ўтиши – йўқотиш бўлса, бошқалар учун – фойдалидир. Тавсияда экспертлар етказиб берувчининг 6 фоизлик ставка бўйича «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишининг харидор учун оқибатларини аниқ сонли мисолда кўрсатиб бердилар. Ҳар бир сценарий бўйича – харид қилиш амалда қанчага тушиши «олдин» ва «кейин» солиштирмасида очиб берилган:
Етказиб берувчи «соддалаштирилган» ҚҚС тўлашга ўтса, харидор нималарга эътибор бериши керак
![]()