ЎРҚ-1173-сонли Қонун маркетплейслар, агрегаторлар ва ўзини ўзи банд қилганлар ишини қандай ўзгартиради

preview

2026 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-1173-сонли Қонун билан «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда (29.09.2022 й. ЎРҚ-792-сон). Унда электрон тижорат соҳасидаги тушунчалар мустаҳкамланади, операторларнинг мақоми ва мажбуриятлари белгиланади, шунингдек, трансчегаравий савдо қоидалари, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби ва рақамли маҳсулотлар билан боғлиқ экспорт-импорт операциялари тартибга солинади.

Электрон тижорат бозори иштирокчилари нималарга тайёргарлик кўришлари керак: янгиланган қонуннинг асосий жиҳатлари buxgalter.uz шарҳида.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг янги таҳрири замонавий рақамли бизнес моделлари учун қонунчилик тушунчаларини киритади:

  •  «буюртмалар агрегатори» ва «буюртмалар агрегатори оператори» (шартномалар тузиш ва хизматлар/ишларга ҳақ тўлаш учун инфратузилма);
  • «рақамли маҳсулотлар» (интеллектуал мулк объектларининг электрон нусхалари, булутли технологиялар ва обуналар);
  • «рақамли стриминг хизмати» ва унинг операторлари (контентга реал вақт режимида кириш);
  • «электрон савдо платформаси» ва унинг операторлари (товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдиси учун маркетплейслар).

 

Трансчегаравий электрон тижорат иштирокчилари аниқланди

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун трансчегаравий электрон тижоратни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиловчи янги 10-1-модда билан тўлдирилди. Электрон тижорат иштирокчилари ва операторлари турли мамлакатларда, бироқ томонлардан бири Ўзбекистон Республикасида жойлашган савдо шундай савдо деб эътироф этилади. Савдонинг бу тури учун тартиб-таомилларни Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Ҳукуматга 3 ой муддатда (қонун кучга киргунга қадар) трансчегаравий электрон тижорат тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

Шунингдек, операторлар электрон тижорат операторлари жумласига кириши аниқлаштирилди 29.09.2022 й. ЎРҚ-792-сон  11-м. 1-қ.:

  • электрон савдо платформалари;
  • буюртмалар агрегаторлари;
  • рақамли стриминг хизматлари.

Тавсия

2026 йилдан бошлаб электрон тижорат учун имтиёзли ставкалар бекор қилинди: фойда солиғи –15%, айланмадан олинадиган солиқ – 4%.

Соҳага солиқ солишда яна нималар ўзгарди: Электрон тижоратни солиққа тортиш хусусиятлари →

 

Синов рухсатини расмийлаштириш →

 

Сотувчи ва электрон тижорат оператори ўртасида жавобгарлик тақсимланган

Қонуннинг 12-моддасига киритилган қўшимчалар билан қуйидагилар белгиланди: сотувчи битимнинг лозим даражада бажарилиши, товар, иш ёки хизматнинг сифати, шунингдек нуқсонли ноозиқ-овқат товарини алмаштириш учун асосий жавобгарликни ўз зиммасига олади. Шу билан бирга, агар сотувчининг ўзи у ёки бу сабабларга кўра истеъмолчининг қонуний талабларини қондира олмаса ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, электрон тижорат оператори харидор олдида субсидиар жавобгар бўлади.

Платформалар, агрегаторлар ва стриминг хизматлари операторлари зиммасига   белгиланган тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклатилган .

 

Юридик шахслар, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ҳисоб-китобларга қўйиладиган янги талаб

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига киритилган қўшимча билан электрон тижоратдаги барча операторлар ва сотувчилар – юридик шахслар, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар – ҳисоб-китобларни фақат алоҳида банк ҳисобварақлари орқали амалга оширишлари кераклиги белгиланди (ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон ҳамёнлардан ҳам фойдаланишлари мумкин). Бу қоида ўзини ўзи банд қилган курьерлар ва ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчиларига ҳам тааллуқлидир.

Ўзини ўзи банд қилган шахс электрон тижоратда ишлаб топган барча маблағлар унинг банк картасига бириктирилган алоҳида банк ҳисобварағида ёки электрон ҳамёнида акс эттирилиши керак.

Қонун ўзини ўзи банд қилганларга қуйидаги ҳуқуқларни беради:

  • учинчи шахслар (сотувчилар) фойдасига тўловларни қабул қилиш. Норма курьер харидордан у сотмаган товар учун пул олган вазиятни қонунийлаштиради;
  • кейинчалик инкассация қилиш учун товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчининг ёки электрон тижорат операторининг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш мақсадида маблағларни ўзининг алоҳида банк ҳисобварағига ёки электрон ҳамёнига олдиндан жойлаштириш. Бу олдиндан тўлов механизмидир: ўзини ўзи банд қилган шахс гўё гаров қўяди, унинг ҳисобига кейинчалик сотувчи ёки оператор олдидаги мажбурияти ёпилади. Аслида, бу курьер нақд пулни тўплаб, уни етказиб бермаслик хавфидан ҳимояланишдир;
  •  ўзини ўзи банд қилган шахснинг алоҳида ҳисобварағи ёки ҳамёнидан етказиб берувчиларга илгари ўтказилган суммаларга тенг ҳажмда сотилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар учун нақд пул қабул қилиш, уларни инкассацияга топширмасдан ўз ихтиёрида қолдириши мумкин. Мисол учун, курьер харидордан товар учун нақд пул олди, товар етказиб берувчига эса нақд пулсиз пул ўтказди – у бу суммани ўзида қолдириши мумкин.

Тавсия

Сотувчи юридик шахсларга: товарларни интернет-дўкон орқали сотишда қандай ўтказмалар қилиши керак?

Buxgalter Pro мутахассислари интернет-дўкон томонидан қўлланиладиган ҳисоб усулига қараб ўтказмаларнинг 2 хил вариантини кўрсатди.

Товарларни электрон тижорат орқали сотишда ўтказмалар →

 

Синов рухсатини расмийлаштириш →

 

Рақамли маҳсулотлар экспорти ва импортининг ўзига хос хусусиятлари белгиланди

Қонуннинг 6-бобига киритилган қўшимчаларга мувофиқ (27-1-модда), моддий ташувчилардаги рақамли маҳсулотларни чегара орқали олиб ўтиш (экспорт/импорт) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Моддий ташувчисиз тарқатиладиган (ўйинлар, фильмлар, электрон китоблар ва ҳоказоларни интернет орқали юклаб олиш) экспорт ёки импорт қилинадиган рақамли маҳсулотларга нисбатан божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.

Шунингдек, хорижий платформалар орқали рақамли маҳсулотлар экспортидан валюта тушуми келиб тушиш қоидалари тартибга солинди.

 

Истеъмолчилар ҳуқуқлари «эскроу» воситаси орқали ҳимоя қилинади

Тўланган маблағларни харидорга қайтаришнинг яна бир имконияти белгиланган: агар электрон тижорат оператори «эскроу» хизматини тақдим этса, сотувчи маблағларни харидорга қайтаришни асоссиз равишда рад этган тақдирда, қонун операторга сотувчи билан тузилган шартномада белгиланган тартибда пулни харидорга мустақил равишда қайтариш ҳуқуқини беради.

 

Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач – 2026 йил 12 декабрда кучга киради.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text217353_urq-1173-son_qonun_marketpleyslar_agregatorlar_va_uzini_uzi_band_qilganlar_ishini_qanday_uzgartiradi