Импорт қилинган дори воситаларини божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда бир томонлама ЭҲФ: техник муаммо ҳал этилди

preview

2026 йил сентябрь ойи охирида фармацевтика компаниялари импорт қилинган товарларни ҚҚСни ҳисоблаш мақсадида қабул қилинган қийматдан паст нархда реализация қилиш ҳолатларида ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш учун бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда техник муаммога дуч келишди. Тизим бундай ЭҲФни товар миқдори ва унинг рақамли маркировкаси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатмасдан юбориш имконини бермасди. Бу фармацевтика бозори иштирокчилари учун Asl Belgisi рақамли маркировкалаш тизимида операцияларни тўғри акс эттириш бўйича ноаниқлик ва асосли хавотирларни келтириб чиқарди.

Юзага келган вазият ва унинг ечими бўйича солиқ маслаҳатчиси, «FINOLOGY» МЧЖ директори Лола КАРИМОВА изоҳ берди.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликлар ва мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш зарурати нима учун юзага келади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган товарларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни импорт қилишда ҳақиқатда бюджетга тўланган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .

Шундай қилиб, агар импорт қилинган товар кейинчалик «божхона» ҚҚСни ҳисоблаш мақсадлари учун белгиланган солиқ базасидан паст қиймат бўйича реализация қилинса, импортда ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинган қиймат билан реализация қилишнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги ижобий фарқни ҳисобга олиш зарур.

ҚҚСнинг тегишли қўшимча ҳисобланишини акс эттириш учун бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади.

Тавсия

Импорт қилинган товарларни божхона қийматидан паст нархда сотасизми?

«Бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади» тавсиясида бир томонлама ЭҲФни расмийлаштиришнинг турли ҳолатлари, шу жумладан солиқ солиш объектини аниқлаш учун кўриб чиқилган.

Демо рухсатини олиш

 

Муаммо нимада эди

Кўриб чиқилаётган вазиятда расмийлаштириладиган бир томонлама ЭҲФ алоҳида аҳамиятга эга.

У дори воситасининг янги ёки мустақил сотилишини тасдиқламайди. Товарнинг амалда сотилиши тегишли бирламчи ҳужжатлар ва ЭҲФда акс эттирилган.

Бир томонлама ЭҲФ фақат солиқ базасининг ижобий фарқини акс эттириш ва ҚҚСни бюджетга қўшимча ҳисоблаш учун зарур.

Шунинг учун ҳам тизимнинг бундай ҳужжатда товар миқдори ва рақамли маркировка ҳақидаги маълумотларни қайта кўрсатишни талаб қилиши саволлар туғдирди.

Товарнинг амалда такрорий ҳаракати ёки реализацияси амалга оширилмаётган бўлса-да, маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотлар Asl Belgisi тизимига қайта келиб тушиш хавфи юзага келган. Бу маркировкаланган маҳсулот ҳаракатининг нотўғри акс эттирилишига, шу жумладан унинг чиқиб кетиши тўғрисидаги маълумотларнинг «такрорланиб қолишига» олиб келиши мумкин эди.

Кўп миқдордаги маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлайдиган фармацевтика компаниялари учун бундай техник камчиликлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тавсия

Маҳсулотларнинг бозор қийматидан паст сотилишини ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак – аниқ мисол ва кўплаб фойдали маълумотлар «Қандай қилиб ҚҚСни тўлаш ва ҳисобот тақдим этиш керак» тавсиясида келтирилган.

Демо рухсатини олиш

 

Солиқ қўмитаси масалани қандай ҳал қилди

Вазиятни тартибга солиш учун ушбу масала юзасидан Солиқ қўмитасига мурожат қилинди.

Муаммо тезкорлик билан кўриб чиқилди ва бундай ҳужжатларни расмийлаштиришнинг техник имкониятига тузатиш киритилди.

Ҳозирги вақтда фармацевтика компаниялари импорт қилинган товарларни белгиланган солиқ базасидан кам реализация қилишда ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш учун товарни мустақил реализация қилишдаги каби маркировкани қайта акс эттириш заруратисиз бир томонлама ЭҲФни расмийлаштиришлари ва юборишлари мумкин.

Шундай қилиб, ҳужжатни расмийлаштириш механизми операциянинг иқтисодий мазмунига мувофиқлаштирилди: бир томонлама ЭҲФ ушбу ҳолатда дори воситасини қўшимча реализация қилишни акс эттириш учун эмас, балки ҚҚСни тўғри ҳисоблаш учун ишлатилади.

 

Бухгалтер учун нималарни ҳисобга олиш муҳим

Импорт қилинган товарларни реализация қилишда нафақат ҳақиқий реализация нархини, балки унинг СК 248-моддасининг 5-қисмида белгиланган солиқ базаси билан нисбатини ҳам назорат қилиш зарур.

Агар сотиш нархи импорт қилинган товар бўйича ҚҚСни ҳисоблаш мақсадлари учун қабул қилинадиган қийматдан паст бўлса, тегишли фарқни аниқлаш ва ҚҚСнинг тўғри қўшимча ҳисобланишини таъминлаш зарур.

Бунда бундай фарқ суммасига расмийлаштириладиган бир томонлама ЭҲФга товарнинг такроран реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида эмас, балки айнан ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш учун солиқ ҳужжати сифатида қараш лозим.

Юзага келган техник муаммони ҳал қилиш фармацевтика саноати учун айниқса муҳим, чунки бу бир вақтнинг ўзида солиқ қонунчилиги талабларини бажариш ва Asl Belgisi тизимида рақамли маркировка операцияларини нотўғри акс эттиришдан қочиш имконини беради.

Тавсия

«Фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш қандай ҳисобга олинади» тавсиясидан қуйидагиларни билиб оласиз:

• дори воситаларини сотишда савдо устамаларини шакллантириш;

• фармацевтика маҳсулотларининг харид (базавий) қийматини аниқлаш;

• дори-дармонларни сотишни ички назорат қилиш;

• фармацевтика маҳсулотларини мажбурий маркировка қилиш;

Демо рухсатини олиш

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text217705_import_qilingan_dori_vositalarini_bojhona_qiymatidan_past_narhda_realizaciya_qilishda_bir_tomonlama_ehf_tehnik_muammo_hal_etildi