Йиллик инвентаризация – 2026: тартиб ва ҳужжатлар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги моддий ёрдам: ҚҚС қачон юзага келади ва чегирма ҳуқуқи қачон йўқотилади
Компания ишчиларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан моддий ёрдам берди. «Arkad Audit» консалтинг компанияси раҳбари, аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА бу қандай солиқ оқибатларига олиб келишини ва уни сотиб олиш учун пул бериш нима учун хавфсизроқ бўлганини мисол тариқасида таҳлил қилади.
Эътибор беринг
Муҳим янгиликлар ва мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Вазият
Компания 150 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олди ва уларни асосий иш жойидаги ходимларга моддий ёрдам сифатида ҳар бирига 3 млн сўмдан берди.
Солиқ ҳисобида бундай ёрдам СКнинг 377-моддаси 10-бандида назарда тутилган. Битта ходимга тўғри келадиган сумма МҲТЭКМнинг 4,22 баравари миқдоридаги солиқ солинмайдиган чегарадан ошмади. Агар ходимлар илгари ушбу имтиёздан фойдаланишмаган бўлса, ЖШДС ушлаб қолиш шарт эмас. Ижтимоий солиқ ҳам ҳисобланмайди.
Аммо бухгалтер ҚҚС ва фойда солиғи бўйича оқибатларни текшириши керак.
ҚҚС: ҳаммаси харид пайтида ҳисобга олинишига боғлиқ
Агар компания кириш ҚҚСни тўлиқ ёки қисман ҳисобга олган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ходимларга шахсий мақсадлар учун бериш реализация қилиш айланмаси деб эътироф этилади
.
Солиқ базаси маҳсулотнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади
.
Лекин СКнинг 239-моддаси 4-қисми 6-банди бўйича ҚҚСни ҳисобламаслик имконияти мавжуд. Бунинг учун «кириш» ҚҚС бор-йўқлигини текшириш керак. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатига киритилган товарларни реализация қилиш айланмасига, пахта ва ғалладан ташқари, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади
. Бундай етказиб берувчидан харид қилишда «кириш» солиғи йўқ. Агар маҳсулотни олиб-сотар сотувчи сотса, ноль даражали ставка қўлланилмайди.
Агар кириш солиғи бўлмаса, ҳисобга олиш учун ҳеч нарса йўқ. Бунда СКнинг 239-моддаси 4-қисми 6-бандининг шарти бажарилмайди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга бериш реализация қилиш айланмаси деб эътироф этилмайди ва ҚҚСни ҳисоблаш шарт эмас.
Фойда солиғи: мақсадли моддий ёрдам қиймати чегирилмайди
Ходимларга бериш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди
.
Бу қоида уни сотиб олиш учун пул беришда ҳам амал қилади.
Агар бухгалтер моддий ёрдам қийматини чегириб ташлаган бўлса, солиқни қайта ҳисоблаш керак.
Компания қанча солиқ тўлайди
Фараз қилайлик, маҳсулотнинг бозор қиймати 150 млн сўм.
|
Солиқ |
Сумма |
|
ЖШДС |
0 |
|
Ижтимоий солиқ |
0 |
|
ҚҚС, агар «кириш» солиғи ҳисобга олинган бўлса |
18 млн сўм. |
|
ҚҚС, агар маҳсулот ноль даражали ставкада сотиб олинган бўлса |
0 |
|
Фойда солиғи, агар ёрдам қиймати хато равишда чегирмаларга киритилган бўлса |
22,5 млн сўм. |
Беришдан олдин нималарни текшириш керак
1. Ходим имтиёз олиш ҳуқуқига эгами ва йил давомида ундан илгари фойдаланмаганми?
2. Маҳсулот кимдан сотиб олинган: қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисиданми ёки олибсотарданми, «кириш» ҚҚС бўлганми ва у ҳисобга олинганми?
3. Ёрдам харажатлари фойда солиғи бўйича чегирмалардан чиқариб ташланадими?
Хулоса
Агар компания ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун пул берганида, товарни топширишда ҚҚС ҳисоблаш хавфи юзага келмаган бўларди. Бунда фойда солиғи учун моддий ёрдам шакли аҳамиятга эга эмас: қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати ва уни сотиб олиш учун пул маблағлари чегириб ташланмайди
.
Моддий ёрдамни қандай расмийлаштириш, имтиёзларни қўллаш ва солиқларни ҳисоблашни 13 октябрь куни бўлиб ўтадиган рус тилидаги бепул вебинарда кўриб чиқамиз.
Тавсия
Моддий ёрдам тўловини қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш, ҳисоб ва солиқ ҳисоботларида акс эттириш ҳақида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар билан қандай моддий ёрдам кўрсатилади» тавсиясида.
Эътибор беринг
Аудитор, «Arkad Audit» консалтинг компанияси раҳбари, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Наталья ТУРАЛИНОВА «Моддий ёрдам ҳақида ҳамма нарса: чегирмалар, солиқлар, имтиёзлар ва хатосиз расмийлаштириш» мавзусида вебинар ўтказади.
Қачон: 2026 йил 13 октябрь, соат 15:30 да рус тилида онлайн тарзида ўтказилади
Иштирок этиш бепул – рўйхатдан ўтиш кифоя.
Вебинарда мутахассис қуйидагиларни тушунтиради:
• моддий ёрдам турлари: тўлов хусусиятини қандай аниқлаш керак ва уни солиққа тортиш нимага боғлиқ;
• мақсадсиз моддий ёрдам: уни қандай аниқлаш ва солиқларни ҳисоблаш керак;
• солиқ имтиёзлари: имтиёзга бўлган ҳуқуқни қандай тасдиқлаш керак ва уни қачон қўллаш мумкин эмас;
• ёрдам олувчилар: асосий ходимлар ва ўриндошлар учун имтиёзларни қўллашда фарқ борми;
• танлама тўлов: бировга ёрдам бериб, бошқасини рад этиш мумкинми;
• расмийлаштириш: моддий ёрдам тўғрисидаги низом, ариза, буйруқ ва тасдиқловчи ҳужжатларни қандай тузиш керак;
• сунъий интеллектдан фойдаланиш: низом лойиҳасини қандай тайёрлаш ва қўллашдан олдин ҳужжатларни текшириш.
Саволларни олдиндан webinar@cpr.uz манзилига юбориш мумкин
![]()