Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак

preview

Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.

Бу тадбиркорлар учун нимани англатиши ва пойтахтда пилот лойиҳа қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz сайтидаги шарҳда билиб олинг.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 546-сон қарори билан Қишлоқ хўжалик корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

Сув солиғи қандай ҳисобланади ва ҳисобот қандай  шакллантирилади

2027 йил 1 январдан 2028 йил 1 мартга қадар Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиқ инспекциялари томонидан автоматик тарзда ҳисобланади.

Солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида шакллантирилади. Ҳисоб-китоблар учун Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан идоралараро каналлар орқали тақдим этиладиган сув олиш лимитлари, ҳақиқий фойдаланиш ҳажмлари ҳамда ер усти ва ер ости манбалари нисбати тўғрисидаги маълумотлар асос бўлади.

Солиқ ҳисоботини шакллантиришда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги интерактив хизматлар маълумотларидан ҳам фойдаланилади.

Солиқ суммаси сув ресурслари учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланади .

Қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ 

Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

а) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилиши  кутилаётган сув ҳажми тўғрисида;

б) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида;

в) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган нотурар кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида;

г) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисида 

Жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмай.

Солиқ давридан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмай

2-босқич

Солиқ органлари 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларнинг қуйидаги тоифалари бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради:

а) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг бўнак тўловлари суммаси бўйича;

б) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари сувдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқни ҳисоблаш бўйича 

Жорий солиқ даврининг 10 январидан кечиктирмай.

Солиқ давридан кейинги йилнинг 22 февралидан кечиктирмай

3-босқич

Солиқ органлари 

Сув ресурсларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда шакллантиради. 

Маълумотлар умумлаштирилгандан кейин 1 кун ичида

4-босқич

Солиқ органлари 

Шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. 

Солиқ ҳисоботи шакллантирилгандан сўнг 1 кун ичида

5-босқич

Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили 

1. Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди.

2. Солиқ ҳисоботи бўйича эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда уни асосларни илова қилган ҳолда қайта ишлаб чиқади ва солиқ органига тақдим этади. 

Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартигача

6-босқич

Солиқ органлари 

Агар белгиланган муддатларда солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаса ёки рад этилса, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тасдиқланган ва тўғри деб ҳисобланади, солиқ суммаси эса унинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади. 

Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартигача

 

Бирламчи маълумотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида узатилиши учун тегишли идоралар, ҳисоботдаги якуний кўрсаткичларнинг тўғрилиги учун эса солиқ тўловчи масъулдир.

Вақтинчалик низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки қоидалари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ текширувлари натижалари бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Тавсия

Ҳозирча тажриба ишга туширилмаган, 2026 йил якунлари бўйича ҳисоботни ўзимиз шакллантиришимиз керак бўлади. Йўл-йўриқлар «Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак» тавсиясида келтирилган.

Синов рухсатини расмийлаштириш

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text217750_suv_soligini_siz_uchun_soliq_organlari_hisoblaydi_tadbirkorlar_nimalarni_bilishi_kerak