Дивидендлар
Материал санаси 09.10.2023
“Жамиятда жисмоний шахс бўлган уч нафар таъсисчи бор, улардан икки нафари – Ўзбекистон норезиденти ҳисобланади. Таъсисчиларга дивидендларни чет эл валютасида тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхонанинг банкда валюта сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари чегириб ташланадиган харажатлар бўладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.04.2023
“2023 йилнинг январь ойидан бошлаб корхона қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан таъсисчиларга дивидендларни тўлашни режалаштиряпмиз. Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчидан олинадиган дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқлар солинмайди. Корхона қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтгунга қадар давр учун олинган, фойда ҳисобидан тўланадиган дивидендлардан солиқларни тўлаш керакми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсати департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.10.2021
Ўзбекистон резиденти хорижий компания таъсисчиси ҳисобланади ёки шундай бўлишни режалаштирмоқда. Олинган дивидендлардан даромадларга солиқ солишдан ташқари қандай солиқ оқибатлари кутилаётганлигини ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Материал санаси 13.04.2021
Янги таҳрирдаги СК киритилиши билан Ўзбекистонда даромад оладиган хорижий компанияларга тўланадиган дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзидаги даромадларга икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидалари қўлланилганда уларга нисбатан қўйиладиган талаблар ўзгартирилди. Вuxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА бу ҳақда батафсил тушунтириш берди: ... 

Материал санаси 04.08.2020
Кўп қаватли уйдаги корхонага тегишли квартира жисмоний шахс – МЧЖ муассисига дивидендларни тўлаш ҳисобига берилмоқда. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операциясининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида гапириб берди: ... 

Материал санаси 02.07.2019
Вазият: 2017 йил якунларига кўра корхонада IV чорак учун тақсимланмаган фойда юзага келган, шунингдек 2016 йил ва 2017 йилнинг I, II, III чораклари учун ҳисобланган дивидендлар бўйича қарз мавжуд бўлган. Муассисларнинг 2018 йил 1 мартдаги қарори билан тақсимланмаган фойданинг бутун суммаси ва илгари ҳисобланган дивидендлар устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган, бу ҳақда уставга киритилган тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган. Корхона доим фойда кўриб ишлаган, 2016–2017 йилларда зарар кўрмаган, ушбу даврлар учун тақдим этилган молиявий ҳисобот буни тасдиқлайди. ...