Меҳнат шартномасини бекор қилиш
Материал санаси 17.09.2021
Ишдан бўшатилган, бироқ кейинроқ суднинг қарори билан ишга тикланган ходимнинг лавозимига янги ишга олинган ходим билан қандай муносабатда бўлиш керак? Уни ишдан бўшатиш мумкинми ёки бошқа иш таклиф қилиш лозимми? Саволларга «Норма» компанияси эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 16.07.2021
Ташкилотда “штат қисқартилиши” бўлади, ходимларнинг бир қисмини ишдан бўшатишга тўғри келади. Бундай вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни қандай қилиб тўғри тузиш мумкин? Бундай ҳужжатнинг бирхиллаштирилган шакли мавжудми? Мазкур масала бўйича ўзининг амалий тавсиялари билан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА ўртоқлашди: ... 

Материал санаси 08.07.2021
Иш берувчи алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақида ходимни аввалдан огоҳлантириши шарт. Бироқ, баъзан у ходимни аввалдан огоҳлантирадими, ёки огоҳлантириш ўрнига компенсация тўлайдими – танлаши мумкин. Қуйидаги жадвалда ишдан бўшатишнинг у ёки бу асосларига қараб огоҳлантириш шартлари келтирилган: ... 

Материал санаси 03.07.2021
Ишдан бўшашнинг энг кенг тарқалган тури – ходимнинг ўз хоҳишига кўра кетиши ҳисобланади. Бу борада ўқувчиларимизда пайдо бўладиган саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра меҳнат ҳуқуқлари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 18.06.2021
Ташкилот ходимини прогул учун ишдан бўшатмоқчи. Ишдан бўшатишга ходимларнинг вакиллик органидан розилик олиш зарурми, агар ходим томонидан меҳнат вазифаларининг бузилиши ҳолати - очиқ-ойдин бўлса? Ушбу тартиб-таомил қандай ўтказилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: Қуйидагиларни келишиш зарур: ... 

Материал санаси 16.04.2021
Ташкилот директори ўриндошнинг ўрнига, унинг учун бу асосий иш бўладиган бошқа ходимни қабул қилишга қарор қилди. Ташкилот ушбу сабабга кўра ўриндошлик асосида ишловчи билан унинг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми ва бу қандай амалга оширилади? ... 

Материал санаси 14.04.2021
Веб-дизайнер бўлган 17 ёшли ходиманинг ота-онаси унинг ишга жойлаштирилишига розилик бермаганлиги боис, қизларини ишдан бўшатишни талаб қилиб директорга мурожаат қилишди. Компьютер олдида мунтазам ишлаш унинг кўриш қобилиятини ёмонлаштиради ва ўқишига салбий таъсир кўрсатади. Иш берувчи бу ҳолда унинг истагига қарамай ходимни ишдан бўшатиши шартми? Агар шарт бўлса, қандай асосга биноан? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 16.03.2021
Кўп иш берувчилар, қачон иш ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни ишдан бўшатишга дахл қилганда, бу меҳнат низоси ва ташкилот учун салбий оқибатларга олиб келишидан қўрқишади. Хавфсираш тўлиқ тушунарли, сабаби ходимларнинг ушбу тоифаси меҳнатга оид муносабатларда юқори даражада ҳимояланган. Бироқ бу улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмаслигини билдирмайди. Бунинг ҳаммасини қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 12.02.2021
Ишдан бўшатиш нафақаси - бу йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилиш, ишдан бўшатиш ҳолати учун тўлов. Қандай ҳолларда иш берувчи уни тўлаши шартлиги ҳақида «Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди. Нафақани қандай ҳисоблаш кераклигини buxgalter.uz эксперти Татьяна Лимарева тушунтириб берди. ... 

Материал санаси 21.01.2021
Компания ходими МКнинг 99-моддаси бўйича «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаш ҳақидаги аризани тақдим этди. Ходим ҳақиқатда ишдан кетишидан бир неча кун олдин буйруқ чиқариш мумкинми? Юрист бундай қилиш мумкин эмас, буйруқни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кунда расмийлаштириш лозим деяпти. Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди: Компания ходими МКнинг 99-моддаси бўйича «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаш ҳақидаги аризани тақдим этди. Ходим ҳақиқатда ишдан кетишидан бир неча кун олдин буйруқ чиқариш мумкинми? Юрист бундай қилиш мумкин эмас, буйруқни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кунда расмийлаштириш лозим деяпти. Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 22.12.2020
«Компания ходимаси ишга лозим даражада кийиниб келмайди, бу ҳолат мунтазам давом этмоқда. Кийиниш одобини бузганлиги учун унга қандай чораларни қўллашимиз мумкин? Раҳбар уни ишдан бўшатишни талаб қиляпти». Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан ушбу муаммони ҳал этишнинг бундай вариантини қўллаш мумкинми, бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 16.12.2020
“Ходим тез-тез касал бўлади ва деярли “касаллик варақаси”да ўтирибди. Табиийки, у ўз функцияларини барқарор бажара олмайди. Шахс қанча узоқ муддат “бюллетенда” бўлиши мумкин? Биз уни соғлиғи ҳолатига кўра ишдан бўшатишимиз мумкинми?” Иш берувчи қандай асосларга биноан “сурункали-лаёқатсиз” ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 06.11.2020
Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва шундан сўнг келаси кундан бошлаб ишга чиқишни тўхтатди. Кадрлар бўйича инспектор билан телефон орқали сўзлашувда у барибир 2 ҳафтадан кейин ишдан бўшаши боис бошқа ишлаш истаги йўқлигини баён қилди. Иш берувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкин? У ходимга меҳнат шартномасини бекор қилишни рад этишга ва ишдан бўшаш муддатини “ишлаб бермагани” муносабати билан кўчиришга ҳақлими? ... 

Материал санаси 23.10.2020
Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш хусусияти шундан иборатки, унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тарафларнинг ҳар қайсиси – ходим ёки иш берувчи – иккинчи тарафнинг хоҳиш-истагидан қатъи назар меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ҳам, иш берувчи ҳам бўлғуси ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириши шарт эмас. ... 

Материал санаси 22.10.2020
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимни ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришни талаб этади. Буни оғзаки равишда бажарса бўладими? Агар ходим огоҳлантиришни олишни рад этса ёки ишга чиқмаётган бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Электрон алоқа воситалари орқали хабарнома юбориш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 19.10.2020
Ташкилот штатни қисқартиришни режалаштирмоқда. Шу жумладан – бир нечта бухгалтерлар ишлайдиган молия бошқармасида. Фақат улардан бири ишда қолади. Ушбу омадлини қандай мезонлар бўйича танлашни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 26.08.2020
Корхонанинг бош бухгалтери алмашмоқда: аввалги бош бухгалтер ишларни топшириши, янгиси эса уларни қабул қилиб олиши керак. У ёки бу вазиятда бухгалтерия ҳужжатларини қабул қилиш-топшириш ишларини қандай қилиб тўғри ташкиллаштириш мумкин? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 31.07.2020
Бош бухгалтер таътилда бўлган вақтида ишдан бўшашга қарор қилди ва дарҳол ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. У таътилдан қайтгандан кейин белгиланган икки ҳафта муддат ишлаб бериши керакми? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан юридик масалалар бўйича “Норма” экспертлари - Альберт САФИН ва адвокат Элеонора МАЗУРОВА жавоб беришди: ... 

Материал санаси 30.07.2020
Директор ўз ихтиёрига кўра меҳнат шартномасига бош бухгалтер ҳисобот даври якунланганидан кейин ишдан бўшаши мумкинлиги ҳақидаги шартни киритмоқчи бўлганда қандай йўл тутиш керак? Ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш даврида ишдан бўшаш мумкин эмаслиги, акс ҳолда жарима тўланиши белгиланган. Бироқ бухгалтерда қандайдир жиддий ҳолатлар юзага келиши мумкинми? Бундай меҳнат шартномасини имзолаш зарурми? ... 

Материал санаси 18.05.2020
«Айни пайтда бизнинг МЧЖ бошқа МЧЖга қўшиб юборилмоқда. Бош директор 2020 йил 30 апрелда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Бироқ муассис ўша куниёқ аризасини имзолаганига қарамай, қўшиб юбориш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, шу пайтгача ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Шу пайтгача буйруқ ва йиғилиш баённомаси тузилмаган. У қайси пайтгача бош директор мажбуриятларини бажариши мумкин? Бундай ҳолат қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?». ...