Таътил вақти
Материал санаси 21.12.2021
Президент томонидан “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. 5-кунлик ва 6-кунлик иш ҳафталари режимида бу иш вақти тақвимига қандай таъсир қилишини “Норма” эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди: ... 

Материал санаси 18.11.2021
Ходим 1,5 ставкада ишлайди. Унга турли вазиятларда таътил учун ҳақни қандай ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА мисолларда тушунтирди: ... 

Материал санаси 25.08.2021
Президентнинг ПФ-6122-сон Фармони билан 2021 йилдаги барча байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунлар белгилаб берилди. Сўнгра мазкур ҳужжат Президентнинг ПФ-6122-сон Фармони билан тўлдирилди, бироқ фақат Рўза ҳайити, Қурбон ҳайити ҳамда 2021 йил 31 декабрдаги қўшимча дам олиш кунига тегишли қисмида тўлдирилди. Мустақиллик куни муносабати билан дам олиш кунларидан фойдаланиш қисмида ҳеч қандай янгиликлар киритилмади. ... 

Материал санаси 09.08.2021
Агар ходим иш йили давомида иш ҳақи сақланмаган таътил олган бўлса, унинг иш йилининг тугаши кўчириладими? Агар “ҳа” бўлса, аниқ қанча кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай? Саволларга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.07.2021
Ходим иш йили давомида 6 ой бўлим мутахассиси стифатида ишлаган (18 иш куни таътил берилади ). Сўнгра бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилди (таътил – 24 иш куни). Шунда унга неча кун таътил берилиши керак? Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра, “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 26.07.2021
“4 ой аввал ишга қабул қилинган ходим аввалги иш жойидаги “қисқартириш” сабаб фойдалана олмаган ҳар йили бериладиган асосий таътилни беришни талаб қиляпти. Умумий қоида бўйича, биринчи иш йилида янги ходимга 6 ойдан сўнг таътил берилса, 4 ой ишлаган тақдирда, биз унга таътил беришга мажбурмизми? Ундан ташқари, ходимнинг таътили аввалги иш жойида 15 иш кунни ташкил этган, бизда эса – 24 иш куни”. Бундай вазиятларда қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтириш бериб ўтди: ... 

Материал санаси 16.06.2021
Ходим оилавий ҳолатлар туфайли унга бир кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили беришни илтимос қилди, буни у аризасида “таътил ҳисобидан отгул” сифатида ифода этди. Бу қонунийми? Ходимга таътиллар ҳисобидан отгуллар бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 25.05.2021
2020 йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар - 3 ой давомида - ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эди. Хозир у яна шундай таътилни, қонун бўйича ҳар йили олиши мумкин эканлигини асос қилиб кўрсатиб, 3 ойга сўрамоқда. Ва 2021 йил кириб келгани боис, у яна «ўз ҳисобидан» таътил олиш ҳуқуқига эгалигини таъкидламоқда. У ҳақми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 19.05.2021
Чақириб олиш - йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида бўлган ходим меҳнатига зудлик билан зарурат туғилганда учрайдиган, жуда кенг тарқалган вазият. МКга асосан ходимни таътилдан фақат унинг розилиги билан чақириб олиш мумкин. Бироқ ҳатто таътилга чиққаннинг розилигига эга бўлган тақдирда ҳам иш берувчи ҳар доим ҳам ушбу кадрларга доир тартиб-таомилни қўллай олмайди. Нима учун? “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА меҳнат ҳуқуқи нормаларини buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Материал санаси 12.05.2021
Ходимга 6 ойдан кейин таътил берилган ва иш йили учун таътил пули тўланган. Таътил тугагач, ходим ишдан бўшаган. Бундай ҳолатларда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Ишланмаган таътил кунлари учун олдиндан тўланган таътил пулини ходимдан ундириб олиш мумкинми? Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.02.2021
Ходимга унинг аризасига биноан 2 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилди. Таътил бошлангандан кейин бир ой ўтгач, у ўзини муддатидан олдин чақириб олишларини талаб қилмоқда. Иш берувчи ходимнинг талабини қаноатлантириши ва таътил муддати тугагунга қадар чақириб олишни расмийлаштириши шартми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.01.2021
“Ташқи ўриндошга қанча муддатли йиллик асосий таътил берилиши лозим? Унинг сўзларига биноан, асосий иш жойида унга 24 иш кунидан иборат таътил берилади. Бизда эса барча ходимлар учун таътил фақат 15 иш кунини ташкил этади. Ўриндошни таътиллар графигига киритиш зарурми? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.12.2020
2021 йил 2 январь ва 4 сентябрь дам олиш кунлари деб эълон қилинган. 2021 йил учун таътил ҳисоб-китобида 6-кунлик иш ҳафтасида уларни чиқариб ташлаш зарурми? ... 

Материал санаси 15.10.2020
- Режали текширишда бизга таътиллар жадвали мавжуд эмаслиги юзасидан танбеҳ беришди. Бизнинг компаниямиз кичик, 10 нафар ходим ишлайди, уларнинг баъзилари – “муддатлилар”. Бундай жадвални тузиш мажбурийми? Унга атиги 6 ойга ишга қабул қилинганларни ҳам киритиш лозимми? ... 

Материал санаси 14.10.2020
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Norma.uz ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади: ... 

Материал санаси 20.08.2020
Ходим таътилга чиқди, қайтишда меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этди. Бухгалтерлар ва кадрлар ишини юритувчи ходимлар амалиётда бундай вазиятга кўп тўқнаш келадилар. Бир қатор саволлар юзага келади: бу ҳолда касаллик варақаси бўйича тўловлар суммаси қандай ҳисобланади? Таътил кунларини кўчириш керакми? Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилган бўлса, нима қилиш керак? ... 

Материал санаси 09.07.2020
Корхона 2019 йил октябрда чет эллик мутахассис билан меҳнат контрактини тузган. У 2020 йил май ойида ишдан бўшаяпти. Корхона фойдаланилмаган таътил учун унга компенсация тўлаши керакми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволга «AssistanceInTax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 27.05.2020
Ёзги таътил палласи яқинлашмоқда. Тўғри, бу йилги пандемия қарорлар қабул қилиш жараёнини бирмунча жадаллаштирди, кўпчилик режалаштирилмаган таътилга чиқишга ҳам улгурди. Шу жумладан – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга. Карантин даврида деярли ҳамманинг иш ҳақи ҳам анча камайди. Ходимларни 2020 йилда таътилга чиқараётганда қайси жиҳатларни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди. ... 

Материал санаси 16.05.2020
“Агар дам олиш куни ишга жалб қилинган бўлсам, отгул олишга ҳуқуқим борми? Мен тўлиқ иш куни эмас,балки атиги 3 соат ишлаб берган бўлсам, унинг давомийлиги қандай бўлиши керак”? ... 

Материал санаси 08.08.2019
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити якшанбада, 11 август куни нишонланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган дастлабки иш вақти тақвимида 12 август, душанба куни байрам куни сифатида кўрсатилган. ...