Солиқ мажбуриятларини бажариш
Материал санаси 09.01.2024
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар нинг шахсий кабинетларига солиқ тўлашда хатоларга қандай қилиб йўл қўймаслик тўғрисида хабар юборди. Ушбу маслаҳат солиқ суммаларини тўғри счёт ларга ўтказишга ва солиқларни тўлашни кечиктирганлик учун пеня дан қ утулиб қоли шга ёрдам беради.   Муҳим ... 

Материал санаси 13.12.2023
“Бизда Қозоғистоннинг юридик шахси билан контракт мавжуд бўлиб, у бўйича биз асбоблар сотиб оламиз. Шунингдек, у билан мазкур асбобларга кафолатли ва техник хизмат кўрсатишга шартнома ҳам мавжуд. Асбоблар Тошкент шаҳрида таъмирланади, сўнгра Қозоғистоннинг юридик шахси таъмирлаш учун суммани валютада қоплаб беради. Бизнинг ҳисобрақамимизга валюта келиб тушиши боис, ушбу тушумлар муносабати билан бирор бир ҳисобот жўнатишимиз керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 27.11.2023
24.10.2023 йилдаги 560-сон ВМҚга асосан ТСОЯЭАТда тизимида хизматлар экспорти ва импорти бўйича далолатномаларни (маълумотларни) рўйхатдан ўтказиш муддатига ўзгартириш киритилди. Илгари у имзоланган кундан бошлаб 1 кунни ташкил этган. Бундай қисқа муддат компаниялар учун ноқулай бўлган, сабаби имзоланган далолатномалар ҳар доим ҳам чет эллик ҳамкорлар томонидан 1 кун мобайнида тақдим этилмаган. Кўпинча кечикиш ва потенциал жарималар хавфи юзага келган. ТИФ-операциялари бўйича рўйхатдан ўтказишнинг янги муддатида амалиётчи бухгалтерлар яна нимага эътибор беришлари мақсадга мувофиқлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЁВА гапириб берди. ... 

Материал санаси 25.10.2023
2024 йил 1 январдан бошлаб 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низом бўйича солиқ тўловчилар ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлашлари мумкин бўлади. Ушбу янгилик нималарни ўзгартиришини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 23.10.2023
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган. ... 

Материал санаси 07.09.2023
14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга асосан ташқи савдо операцияларида товарларни экспорт режимига расмийлаштириш, чет эллик ҳамкорлар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганидан кейин ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш муддати ёхуд Ўзбекистонга импорт қилинган товарлар, ишлар, хизматлар учун пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошмаслиги керак. Аммо “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун ва Фуқаролик кодекси бундай тақиқни белгиламайди ва айни пайтга қадар банклар чет эллик ҳамкорларга ўтказиб юборилган муддат билан тўловларни ўтказишган. Август ойидан бошлаб банклар бундай операциялар учун солиқ органининг хулосасини сўрашни бошлашди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 28.07.2023
“Корхона, ҚҚС тўловчиси, маҳаллий ҳамда чет эл етказиб берувчиларидан хом ашё сотиб олади. Хом ашёни импорт қилишда божхона тўловлари, шу жумладан божхона ҚҚС тўланади. Импорт қилинган хом ашё ИМ-40 режимига расмийлаштирилган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган. Бир неча ойдан кейин божхона органлари божхона базаси ва ҚҚС суммасини оширишди. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун корхона БЮД расмийлаштирилган ой ва кейинги ойлар учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни тақдим этди. Шу тариқа, корхонамиз қайта ҳисоб-китобларни кўп марта топширганлиги туфайли солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар ҳудудида бўлиб қолиши мумкин. Мазкур вазиятдан чиқиш йўли борми. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини жорий давр ҳисоботига киритиш имконияти мавжудми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 14.07.2023
“Ташкилот келгусида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда юзага келиши мумкин бўлган пеняга йўл қўймаслик учун солиқларнинг ҳар бир тури бўйича олдиндан тўловни амалга оширади. Аммо солиқ органининг маълум қилишича, солиқлар турлари бўйича бундай тўловларнинг мавжудлиги аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда аҳамиятга эга эмас ва олдиндан тўлов мавжудлигидан қатъи назар, СКнинг 83-моддасига биноан қўшимча ҳисоблашлар бўйича пеня ҳисобланади. Солиқ органи ходимларининг тушунтириши тўғрими? Ахир пеня СКнинг 110-моддасига мувофиқ тўланмаган суммага нисбатан ҳисобланмайдими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради. ... 

Материал санаси 03.02.2023
Солиқ тўловчилар ортиқча тўловларни бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига автоматик тарзда ўтказишдан воз кечишлари мумкин. Солиқ қўмитаси мутахассислари буни my.soliq.uzдаги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали ёрдамида қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди. Тавсиядан фойдаланамиз! ... 

Материал санаси 26.01.2023
23 январь куни солиқ органлари солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини жума куни 20 январда соат 17:00 дан кейин жўнатган солиқ тўловчиларга инкассо топшириқномасини тақдим этишди. Вазиятни солиқ идорасида тушунтиришди. ... 

Материал санаси 26.12.2022
ДСҚ my3.soliq.uz сайтидаги интерактив хизмат ёрдамида қандай қилиб солиқ, пеня ва жарималарни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконига эга бўлиш юзасидан тушунтириш берди. Бироқ, ҳар қандай солиқ тўловчи бундай имкониятга эга бўлолмайди. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: ... 

Материал санаси 08.11.2022
«Уч ой аввал тузилган ҳисобварақ-фактурада товар қиймати нотўғри кўрсатилгани аниқланди. Етказиб берувчи битта нолни адашиб кўрсатган, ходимимиз эса ноаниқликка эътибор бермай, ҳисобварақ-фактурани имзолаган». ДСҚ санкциялар қўлланмаслиги учун бундай хатоларни қандай тузатишни тушунтириб берди. ... 

Материал санаси 30.09.2022
Солиқ тўловчи СКнинг 11-бобида белгиланган қоидалар бўйича солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга. Энди кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги аризани Давлат солиқ қўмитасига my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин. ДСҚ мутахассислари бу қандай ишлашини тушунтиришди: ... 

Материал санаси 17.06.2022
ДСҚ ортиқча тўланган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш эвазига ҳисобга олишни автоматлаштиради. Ушбу сервис юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган барча солиқларни қамраб олади. Бунда солиқ тўловчида ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 23.05.2022
Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари камайиш томонга тузатилса, бухгалтер нимага солиқ солиш базасининг камайиши рўй берганлигини тушунтириб бериш илтимоси билан хабар олади. У айнан нимани амалга оширишига тўғри келишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб беришди: ... 

Материал санаси 10.05.2022
Солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши боис, топширилган ҳисоб-китоблар бўйича суммалар ва тўловлар шахсий ҳисоб картасидан қандай ўтишини назорат қилиш муҳимдир. Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА ўз тажрибаси билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ... 

Материал санаси 27.04.2022
Солиқ органи камерал текширув натижалари бўйича шахсий кабинетга йўлланган талабномага компания 5 кунлик муддатда жавоб бермаганлиги туфайли солиқ аудитини тайинлади. Солиқ тўловчи бундай қарорни асоссиз деб ҳисоблайди, сабаби хат очиқ бўлмаган ва раҳбар ҳатто бу ҳақда билмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 19.04.2022
18 апрель ҳолатига солиқ тўловчи I чорак учун фойда солиғи бўйича ва март учун ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни топширди. Фойда солиғи бўйича шахсий карточкада ортиқча тўлов, ҚҚС бўйича эса - боқимонда акс эттирилмоқда. Ортиқча тўланган фойда солиғи суммаси ҚҚС бўйича боқимондани ёпиш учун етарли. Бироқ “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати ёрдамида маблағларни олиб ўтишнинг имконияти йўқ, тизим қарз мавжуд эмас, деган хабар чиқармоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ департаменти бошлиғи Рамшид ХЎЖАҚУЛОВ шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 18.04.2022
Солиқ тўловчи солиқни тўлади, бироз вақт ўтгач, қарз ва ҳисобланган пеня ҳақида хабар топди. ДСҚ нима учун бундай вазиятлар юзага келишини, бундай ҳолат рўй берганда нима қилиш ва қандай қилиб шунга ўхшаш муаммоларнинг олдини олишни тушунтирди. ... 

Материал санаси 14.04.2022
“Корхона Халқ банкига ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ўтказади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. Ҳисоб-китобларни ДСИ билан солиштириш чоғида бухгалтерия корхона томонидан ШЖБПҲ ҳисобланганлиги ва у бўйича пеня сўндирилганлигини кўрди. 1. Агар ҳатто реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасиз қабул қилишмаса, ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня қай тарзда пайдо бўлиши мумкин? 2. Корхона ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндиришга маблағларни йўналтирмаган бўлса, ушбу сумма қаердан келиб тушиши мумкин? 3. Бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня қандай акс эттирилади?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...