Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар
Материал санаси 23.11.2023
“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади. Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди: ... 

Материал санаси 07.11.2023
“Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эл юридик шахси Ўзбекистондаги МЧЖнинг устав фондидаги улушини сотади. Улушнинг номинал қиймати – 17 000 АҚШ доллари. Сотиш нархи – 60 000 АҚШ доллари. Улушни сотиб олувчи – жисмоний шахс. Buxgalter.uz илтимосига биноан норезидент қандай солиқларни тўлаши ҳақидаги саволга “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 10.10.2023
“Таъсисчилар корхонани (МЧЖ) тугатишмоқчи. У зарар кўриб ишламоқда, бироқ балансда бино мавжуд бўлиб, уни устав фондида 98% улуши бўлган таъсисчига бериш мумкин. Зарар билан қандай йўл тутиш ва 2% улушга эга таъсисчи билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.10.2023
“Таъсисчи (Гонконгда рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон компаниясига фоизсиз қарз бермоқчи. Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган фоизсиз қарзлар бўйича бепул асосда олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги солиқ солинадиган даромад юзага келмайди. Бинобарин, бизга қарзни Ўзбекистон компанияси берган тақдирда бўлгани каби, биз қайта молиялаштириш ставкаси ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда фоизлар учун фойдани оширмаслигимиз керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.06.2023
“МЧЖ таъсисчилари таркибига кирамиз. Бошқа корхонанинг устав фондига ҳиссани қандай тўғри ҳисобга олиш керак, қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?”. Саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Материал санаси 01.05.2023
“МЧЖ таъсисчисига вақтинчалик фоизсиз қарз бериш мумкинми? Чорак якунлари бўйича барча дивидендлар тўланган, қандайдир чекловлар йўқми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.04.2023
МЧЖ иштирокчиси товар-моддий қимматликлар тарзидаги ҳиссани устав фондига қўшиш чоғида унинг қийматини тўлов ҳужжатлари (чек, ҳисобварақ-фактура ва ҳоказо) билан тасдиқлаши керак ёки керак эмаслигини "Норма" эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 09.02.2023
“Корхонанинг балансида нотурар жой (кўп қаватли уйнинг I қавати ва ертўласи) мавжуд. Уни таъсисчига дивидендлар ҳисобига қолдиқ қийматидан паст реализация қилмоқчимиз. АВ қолдиқ қийматидан паст ва СКнинг 412-моддасида кўрсатилган 1 кв. метр учун энг кам қийматдан паст реализация қилинган тақдирда корхона ва таъсисчи учун солиқ оқибатлари юзага келадими?”. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.01.2023
“Корхона ихтиёрий тугатиш жараёнида. Фаолият тури – тиббий хизматлар. Баланс бўйича 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 8330 “Пай ва улушлар”, 8720 “Қопланмаган зарар”, 8530 “Текинга олинган мулк” (тиббиёт фаолиятидан имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш натижаси) счётларида қолдиқлар мавжуд. Ишлаб чиқариш захиралари ва АВ счётлари бўйича қолдиқлар мавжуд эмас. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари – мавжуд эмас. Таъсисчи ягона – юридик шахс”. Тугатиш балансини тузишда мавжуд зарарни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатлари қандай бўлишини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 21.11.2022
МЧЖни ихтиёрий тугатишнинг қайси босқичида таъсисчи активларни олиб кетиши мумкин – тугатиш тўғрисидаги қарорга қадарми ёки солиқ текширувидан кейинми? МЧЖни ихтиёрий тугатишда таъсисчига активларни топширишда қандай солиқлар юзага келиши мумкин? Сотиб олинган активлар ва хизматлар бўйича ҳисобга олинадиган жамғарилган ҚҚС корхонани тугатишда бекор қилинадими ёки қайтариладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 09.11.2022
«Ўзбекистонда хорижий компания ваколатхонаси ташкил этилди. Бош офис янги ваколатхона ҳисоб-китоб рақамини тўлдирмоқчи (вакиллик харажатлари учун). Бу қандай расмийлаштирилади? Қандай ҳужжатлар керак бўлади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.11.2022
«Муассислар дивидендларни тақсимламай, балки йил якунлари бўйича олинган жамият фойдасини уни ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. У корхона даромади деб ҳисобланадими? Ушбу вазиятда дивиденд солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти юзага келадими? Бундай вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти ТатьянаЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 02.11.2022
«Жамият иштирокчиси ўз улушининг бир қисмини бошқа жисмоний шахсга сотди. Янги шахс жамият иштирокчилари таркибига киргач, тақсимланмаган фойда тақсимланади. Янги иштирокчи сотиб олган улушга тўғри келадиган қисмда соф фойдани тақсимлаш чоғида дивидендларни олишга ҳақлими? Улушнинг олди-сотди шартномасида ушбу шартлар қайд этилмаган». Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра директор ўринбосари – МВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаментининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.09.2022
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси тугатилмоқда. Фаолият тўхтатилди. Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан ва солиқлар тўлангандан кейин таъсисчиларга ҳиссаларни қайтаришни бошладик. Шу жумладан – омбордан товар қолдиқлари билан. Биз бу ҳолда товарларни беришга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди деб ҳисоблаймиз, бироқ солиқ органлари ходимлари бунинг аксини талаб қилишмоқда. Илгари 2910-счётида ҳисобга олинган ва тугатилишда таъсисчига унинг ҳиссаси доирасида берилган товарнинг қийматига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.09.2022
“2022 йилда УФни кўпайтирдик. Уставга ўзгартиришлар киритиш учун хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома олдик. Унда шакллантирилган сумма бухгалтерия ҳисобига нисбатан 100 минг сўм кам акс эттирилган. Маълум бўлишича, 2021 йилда таъсисчи банк ҳисобварағига “УФни тўлдириш учун” формулировкаси ўрнига “ҳисобварақни тўлдириш учун” хато формулировкаси билан пул киритган экан. Бухгалтерия ҳисобида эса ушбу сумма УФга ҳисса сифатида акс эттирилган. 2022 йилда УФ банк маълумотномасида кўрсатилган суммага қайта рўйхатдан ўтказилди. Таъсисчи қўшилган маблағни олиб кетмоқчи эмас. Бухгалтерия ҳисобидаги хатони қандай тўғрилаш мумкин? Буни жорий сана билан амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция қандай оқибатларга сабаб бўлади?” Вазиятни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 31.08.2022
“Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона (МЧЖ) иккита таъсисчига эга: Россия компанияси – 49% ва Ўзбекистон корхонаси – 51%. Иштирокчилар умумий йиғилиши томонидан Россия компанияси томонидан УФдаги 19% миқдордаги ўз улушининг бир қисмини жамиятнинг иккинчи иштирокчисига (резидентга) сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Кейинги босқичда иккинчи иштирокчи томонидан 19% миқдордаги улушнинг бир қисми учинчи шахсга – АҚШ компаниясига сотилади. Шу тариқа, улушлар қуйидаги тарзда тақсимланади: Ўзбекистон корхонаси – 51%, Россия компанияси – 30% ва Америка компанияси – 19%. Ярим йиллик якунлари бўйича соф активлар қиймати қопланмаган зарар ҳисобига устав фонди миқдоридан камроқ бўлиб қолди. МЧЖ иштирокчилари улушларининг олди-сотдисига доир тартиб-таомилдан олдин унинг устав фондини камайтириш зарурми? Барча томонлар учун солиқ оқибатларисиз олди-сотдини қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Улушлар қандай тўғри ҳисобланади: ҳақиқий қиймати бўйичами ёки номинал қиймати бўйича?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 24.08.2022
“Икки йил олдин бизнинг корхонамиз қайта ташкил этилган. Янги ягона таъсисчи – юридик шахс бизнинг МЧЖ устав фондига асосий восита билан бадал қўшди. Асосий восита шу вақт мобайнида бевосита белгиланган мақсадига биноан фойдаланилди ва иқтисодий фойда келтирди. Эскириш ҳисобладик ва қайта баҳолашни амалга оширдик. Бу йил суд қарори билан унинг таъсисчилиги ноқонуний деб топилди ва бекор қилинди. Энди таъсисчи УФдаги ўз бадалини олиб кетмоқчи. 1. Агар битим ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, бизда ҚҚС солинадиган айланма юзага келадими? 2. АВнинг чиқиб кетиши ва УФнинг камайтирилишида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 19.08.2022
“МЧЖ 2021 йил январь ойида таъсис этилган. Устав фонди қиймати 2 100 млн сўм бўлган ускунани киритиш йўли билан шакллантирилган. 2021 йил октябрь ойида ҳисобварақдан 1 100 млн сўм ечиб олинди ва таъсисчига устав фондини камайтириш ҳисобига берилди. Камерал текширувдан кейин 2022 йил апрель ойида жамиятнинг устав фонди 1 000 млн сўмгача (2 100 – 1 100) камайтирилди. 2022 йил апрель ойи охирида жамиятнинг устави қайта рўйхатдан ўтказилди. Камерал текширув натижалари бўйича 2021 йил октябрда таъсисчига пул маблағларининг берилиши унинг солиқ солинадиган даромади деб эътироф этилди. Бу қонунийми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 16.08.2022
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.07.2022
“Хусусий корхона тугатилмоқда, асосий фаолияти – алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш. Биз реализация қилинмаган маркировкаланган алкоголь маҳсулотларини таъсисчига у томондан корхона УФга киритилган маблағлар миқдорида беришимиз мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз. Бундай чиқиб кетишнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...