Меҳнат интизомини бузганлик учун ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қоламиз. Бу қандай бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ...
Ходим вахтага кирган куни ишга келмаган. Уни жуда қийинчилик билан топдик, прогуллар ва бошқа қонунбузарликлар тўғрисида далолатномалар туздик, барча ҳужжатлар асосида ишдан бўшатамиз. Бунда у тилхат олиб берилган моддий бойликларни топширмаган. Ишга келмаганлик учун ишдан бўшатишда ушбу моддий бойликларнинг қийматини якуний ҳисоб-китобдан қандай қилиб тўғри ушлаб қолиш мумкин? Ходимнинг ёзма розилиги бўлмаса, фойдаланилмаган таътил учун пул компенсациясидан зарар суммасини ушлаб қолишга йўл қўйиладими?»
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволларига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Ходим 2026 йил 2 мартдан 13 мартгача бўлган даврда таътилда бўлган. Ишлаб чиқариш календарига мувофиқ 8 март – якшанба, байрам куни 9 март, душанба кунига кўчирилди. Таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ходимга кўчирилган дам олиш куни учун ҳақ тўланадими?»
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди: ...
«IT Park резиденти бўлган корхона блогерларни жалб қилиб, СММ орқали ўз дастурий таъминотини реклама қилмоқда. Уларнинг аксарияти ўз хизматларига тўлов иловаси орқали ҳақ тўлашни сўраяпти. Директор ўз банк картасидан тўлайди, биз эса «бизнесни ривожлантириш мақсадида» унинг харажатларини қоплашимиз керак. Бундай харажатларни қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин? Уларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? Корхона ва ходим учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Proобуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ...
"Ташкилот бир неча ходимни ой охирида – 25-санада ишга қабул қилди. Шу ой учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширдик. Иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ маошдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган, меҳнатга ҳақ тўлаш – вақтбай. Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг иш ҳақи бир неча иш куни учун МҲТЭКМнинг 1 бараваридан паст бўлди. Лекин солиқ инспекцияси ходимлари бу ишчиларнинг ойлиги МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлмаслигини талаб қилмоқда. ...
«Ходима 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган. Сўнгра, 2025 йил 20 январдан у ишга чиқди ва жами 3 ой ишлагач, 2025 йил 16 апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Нафақани ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш усулини аниқлашда муаммо юзага келди. МК 257-моддаси 7-қисмини (тўлиқ ишланмаган ой) қўллаган ҳолда нафақа миқдори 77 млн сўмни ташкил этди. МК 257-моддаси 3-қисмини қўллаб, ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлиш орқали ҳисоблаганда – нафақа миқдори 63 млн сўмни ташкил этади. Фарқ – сезиларли ва иш берувчи учун ўртача иш ҳақини тўғри аниқлаш муҳим.
Агар ходима тўлиқ йил ишламаган бўлса ва ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ой мавжуд бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш учун ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?»
Обуначининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Ходим ўз иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун ишончли шахсни ваколатли қилиш ҳуқуқига эга ФК 137-м. Ходим ўз иш ҳақини онасининг пластик картасига тўлаш ҳақида ариза ёзган ва нотариал тасдиқсиз ишончнома тузган.
Иш берувчи ходимнинг иш ҳақини ишончнома ва ариза бўйича учинчи шахснинг пластик картасига тўлаши мумкинми?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди: ...
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда.
Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми?»
Саволга Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди: ...
«Ходим республика ичида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаш харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан тўлади ва чек тақдим этди. Бу ҳолатда суткалик пуллар тўланадими? Қандай ҳолларда суткалик пуллар тўланмайди?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди: ...
«Ходим Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаганлик ҳақида квитанция тақдим этди, тўлов чеки йўқ, лекин «тўланди» деган белги қўйилган. Мазкур ҳужжат яшаш харажатларини тўлиқ ҳажмда тўлаш учун асос бўла оладими? Ёки биз унга харажатларни БҲМнинг 20% миқдорида қоплашимиз керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона раҳбарияти Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ иш кунларига тўғри келадиган бўлса ҳам, 29, 30 ва 31 декабрь, 2 ва 3 январь қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунларини белгилади. Бу кунларни табелда бошқа белги билан (келмаслик, келиш) акс эттиришимиз керакми? Таътил ва шифохона тўловларини ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунларини тўлаш тарифдан юқори тўловларнинг 1/12 қисмига кирадими?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси жавоб берди. Азизахон ТОШХЎЖАEВА: ...
«Корхона ходимларга таътил пулини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни тўлайди. Таътил пули ва компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотни чиқариб ташлаш мумкинми?»
Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...