Фаолиятни бошлаш ва тугатиш тўғрисида хабардор қилишнинг янги тартиби муҳокама қилинмоқда

preview

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган. Ҳужжатни 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Батафсил – norma.uz мухбири Лола АБДУАЗИМОВАнинг шарҳида:

- Хабардор қилиш тартиби ваколатли орган томонидан рухсатнома талаб этилмайдиган фаолият турларига татбиқ этилади. Хабардор қилиш тадбиркор мазкур фаолият тури бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлигини англатади.

Хабарномалар ЯИДХП ёки “Лицензия” ахборот тизими орқали кечаю кундуз жўнатилади.

Хабарнома қуйидаги талаблар ва шартларга мувофиқ бўлиши керак:

  • паспорт белгиланган шаклга мувофиқ тўлдирилиши керак (шакллар фаолият турлари бўйича иловаларда келтирилган);
  • кўрсатилган маълумотлар тўғри ва ишончли бўлиши керак;
  • ходимлар ва меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши лозим;
  • номи, жойлашган жойи (яшаш манзили) ўзгарганлиги, филиал ташкил этганлиги тўғрисида 10 иш куни ичида ЯИДХП ёки “Лицензия” АТ орқали хабар берилиши керак.

Фаолиятни бошлар тўғрисидаги хабарнома учун БҲМнинг 50%и миқдоригача йиғим ундирилади (бундан қурилиш-монтаж ишлари ва алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш бўйича фаолият мустасно).

Хабарномалар қабул қилинганлиги ва улар реестрга киритилганлиги тўғрисидаги хат QR-кодни қўйиш йўли билан расмийлаштирилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Norma.uz материаллари асосида