Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади

preview

2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, сояни олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.


Олий Мажлис Сенати 24 апрель куни навбатдаги ялпи мажлисида Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритишни назарда тутувчи Қонунни маъқуллади. Импорт, ишлаб чиқариш ва сотиш учун солиқ имтиёзларидан ташқари, экспорт қилишда бож тўловлари ҳам жорий этилади:

  • кунгабоқар ва пахта уруғига — божхона қийматининг 30%, бироқ 1 кг учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
  • кунгабоқар ёғига — 20%, бироқ 1 кг учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
  • пахта ёғига — 50%, бироқ 1 кг учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда экспорт божи жорий этилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар ички бозорни ўсимлик мойининг 2021 йил март ойида дунё бўйича ўсимлик ёғи ўртача нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86 фоизга, жорий йил бошига нисбатан эса 21 фоизга кескин ўсишидан ҳимоя қилишга қаратилган.

 Қонун кучга кириши учун у Президент томонидан имзоланиши керак.

Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари, ДБҚси ва «Норма» экспертларининг тавсияларини Buxgalter.uz тавсия қилади: