Нима учун солиқчилар 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритмоқдалар?
Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди. Ўтиш санасига келиб 2017–2019 йилларда харид қилинган товарларнинг қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинган эди. Бироқ солиқчилар ҳисобга олинган суммани қабул қилмай, 2019 йилда харид қилинган товарлар қийматидан келиб чиқиб унга тузатиш киритдилар. Улар тўғри иш қилдиларми? «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди:
– Ҳа, солиқчилар ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиб, тўғри иш қилганлар.
Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчисига айлангани сабабли ушбу санага келиб балансда мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга .
ҚҚС тўлашга ўтиш санасига келиб ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун қуйидаги шартларга риоя этиш керак :
1) ТМЗ ва узоқ муддатли активлардан солиқ солинадиган реализация қилиш бўйича айланмада, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича айланмада фойдаланилиши;
2) «кирувчи» ҚҚС етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда ажратиб кўрсатилиши;
3) етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши;
4) товарлар олиб кирилганда (импорт қилинганда) «божхона» ҚҚС бюджетга тўланиши.
ҚҚС тўлашга ўтиш чоғида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қуйидагича аниқланг :
- ТМЗ қолдиқлари бўйича – ўтиш санасидан олдинги сўнгги 12 ой давомида харид қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб. Бу солиқ суммаси сўнгги 12 ойда (яъни 2019 йилда) харид қилинган, ўтиш санасига келиб сизда мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқлари қийматидан «чиқарилишини» англатади;
- узоқ муддатли активлар бўйича – ўтиш санасига келиб уларнинг баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиқиб – тегишли солиқ суммасини ўз ичига оладиган қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан. Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби 2019 йилдан жорий этилгани боис фақат 2019 йил 1 январдан кейин харид қилинган узоқ муддатли активларни ҳисобга олинг.
- ҚҚС билан харид қилинган, 100 млн сўмлик суммадаги ТМЗ. Шундан:
- ҚҚС билан харид қилинган асосий воситалар, қайта баҳолашни инобатга олмаганда қолдиқ қиймати – 200 млн сўм. Шундан 2019 йилда харид қилинган АВнинг қолдиқ қиймати 15%лик ҚҚСни инобатга олган ҳолда 69 млн сўмни ташкил этади.
- ТМЗ қолдиқлари бўйича – 10 млн сўм (24 : 120 х 20 + 46 : 115 х 15);
- асосий воситалар бўйича – 9 млн сўм (69 : 115 х 15).
- ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни қандай қилиб ҳисобга олиш мумкин
- Қандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин
- Эркин ГАДОЕВ ҚҚСнинг янги ставкасига ўтишга доир амалий тавсиялар берди
- ҚҚС ставкасининг ўзгариши ҳисобот тузишда қандай акс этади
- Товар-моддий захиралар қолдиқларидан ҚҚС қандай ажратиб чиқарилади