Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ваучерни реализация қилишда ҚҚС қандай ҳисобланади
Ваучер – бу унинг эгасининг ваучер чиқарган шахсдан номинал қийматига тенг бўлган суммада товарлар ёки хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ёзма, электрон шаклда ёки пластик карта кўринишида бўлади).
«Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА buxgalter.uz учун ваучерни реализация қилиш қандай ҳисобга олиниши ва ҚҚС қандай ҳисобланиши юзасидан махсус тушунтириш берди:
– Ваучерлар аҳолига чакана савдо тармоғи орқали ҳамда юридик шахсларнинг буюртмалари асосида реализация қилиниши мумкин.
Эмитент компаниянинг хоҳишига кўра муайян номиналдаги ваучерлар реклама акцияси давомида – савдо тармоғидан муайян суммадаги товарларни харид қилишда бонус тариқасида текин берилиши мумкин.
ҚҚС солиш мақсадларида товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этадиган ваучерларни реализация қилиш ёки текин бериш ушбу товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади .
Ваучерни реализация қилиш қандай ҳисобга олинади?
Харидор томонидан товар ёки хизматлар ҳақиқатда кейинроқ олинишига қарамай, уларни реализация қилиш бўйича айланмадан ҚҚС ваучерни реализация қилиш чоғида ҳисобланади. ҚҚС суммасини солиқни ҳисобга олган ҳолда ваучер қиймати сифатида ҳисобланг .
Ҳисобварақ-фактурани ваучерни реализация қилиш чоғида расмийлаштиринг. Бунда ваучер бўйича ҳақиқатда товарлар берилиши ёки хизматлар кўрсатилиши ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмайди.
Ваучерни реализация қилиш чоғида корхонада унда кўрсатилган суммада кредиторлик қарзи (олинган аванс) юзага келади. Бундай авансларни ҳисобга олиш учун 6310 ёки 6390-счёт бўйича «Ваучерлар бўйича олинган аванс» субсчётини очинг. Ушбу қарздорлик ваучер эгасига товарлар ёки хизматларни тақдим этиш орқали сўндирилади.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Ваучер реализация қилинган санада |
|||
Реализация қилинган товар ҳисобга олинди (харидордан пул маблағлари келиб тушди) |
115 |
6312 |
|
ҚҚС ҳисобланди |
15 |
6312 |
|
Ваучер эгасига товар берилган санада |
|||
Ваучер бўйича товарни реализация қилиш акс эттирилди (115 - 15) |
100 |
6312 |
|
Реализация қилинган товар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
70 |
Муддатли ваучерлар бўйича уларнинг амал қилиш муддати тугагач сўндириладиган вақти келади. Ваучер сақловчилар унда кўрсатилган муддатда товарларни (хизматларни) олиш учун ташриф келмаганларида шундай ҳолат юзага келади. Мазкур ҳолатда олинган авансларни бошқа даромадлар таркибига ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорни расмийлаштиринг.
Муддатсиз ваучерлар даъво муддати тугаганидан кейин сўндирилади.
Умумий даъво қилиш муддати – 3 йил. Қонун ҳужжатларида айрим турдаги талаблар бўйича махсус даъво қилиш муддатлари – умумий муддатга нисбатан қисқартирилган ёки янада узайтирилган ҳолда белгиланиши мумкин .
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Муддатли ваучернинг амал қилиш муддати тугайдиган санада |
|||
Муддатида тақдим этилмаган ваучерлар амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан сўндирилди (1 150 : 115 х 100) |
1 000 |
6312 |
|
Даъво муддати тугайдиган санада (3 йил) |
|||
Тақдим этилмаган муддатсиз ваучерлар даъво муддати тугаши муносабати билан сўндирилди (3 йил) (575 : 115 х 100) |
500 |
6312 |
Ваучер текин берилиши қандай ҳисобга олинади?
Ваучер текин берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бўлса, у ҚҚС солиш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди . Бундай беришда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши шарт эмас.
Товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади :
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;
3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Корхона реклама акцияси давомида ваучерларни текин тарқатса ёки муайян суммадаги товарлар (хизматлар) олинаётганда бонус тариқасида берса, бу иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Акция доимий харидорлар ва мижозларни рағбатлантириш, янгиларини жалб этиш билан сотувлар ҳажмини ошириш орқали тадбиркорлик фаолиятини таъминлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади. Ушбу ҳолатларда ваучерларни беришда ҚҚС бўйича мажбурият юзага келмайди.
Текин бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаш шартларига жавоб бермайдиган бўлса, ваучерни беришда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва ваучер қийматидан солиқ суммасини чиқариб ҚҚС ҳисобланади .
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Пенсионерга ваучер берилган санада |
|||
ҚҚС ҳисобланди (300 : 115 х 15) |
39,1 |
||
Ваучер бўйича товар берилган санада |
|||
Пенсионер томонидан ваучер бўйича олинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
200 |