Жавоб берамиз

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаганда ўртача кунлик иш ҳақи қандай аниқланади – 25.4 га бўлиб ёки нафақа вужудга келган ойдаги кунлар сонига бўлибми?


Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақи суммасини ойдаги жадвал бўйича иш кунларига бўлиш йўли билан аниқланади.

1. Корхонадан ишдан бўшаганда ходим томонидан таътил пули қопланадими? 2. Агар қопланса, у қайси суммадан қопланади, таътил учун берилган пулданми ёки шу ой учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақиданми?


Ходим ишдан бўшаганда ортиқча ҳисоблаб ёзилган таътил пули якуний ҳисоблаш суммасини камайтиради. Якуний ҳисоблаш суммаси етарли бўлмаган тақдирда, ортиқча ҳисоблаб ёзилган таътил пули ходим томонидан корхона кассасига тўланади.