Жавоб берамиз

Coлиқлар 2014 - 2018

ҚҚСдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаган ҳолда хом ашё импорт қилган корхона ушбу хом ашё қолдиғи бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими?


Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса, ҚҚС ҳисобга олинади.

Асосий фаолияти товуқ тухуми ва товуқ гўшти ишлаб чикариш бўлган корхоналар ҚҚС солиғини тўлайдими?


Ўзбекистонда етиштирилган товуқ гўшти ва тухум реализацияси бўйича оборотлар ҚҚСдан озод қилинган.

Ургуи ЭИЗ иштирокчиси учун берилган имтиёзлар мақсадлими ёки мақсадсиз?


Президент Фармонида ЭИЗ иштирокчилари имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтиришлари лозимлиги назарда тутилмаган.

Солик инспекцияси юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими ходимлари томонидан берилган талабнома тўғрими?


Ҳа, тўғри. Давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин.

1. Корхона ҚҚС бўйича ортиқча ҳосил бўлган маблағни қандай йўл билан ЯСТга ўтказиши мумкин? 2. Экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган ортиқча ҚҚС суммасини ЯСТ ҳисобига ўтказиш туман ДСИ ва туман Молия бўлимлари томонидан амалга ошириладими?


ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисобидан аввал норезидентлар томонидан тақдим қилинган иш ва хизматлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС қопланади, ундай кейин солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзи қопланади.

Ягона солиқ тўлови тўловчиси қурилиш пудрат ташкилоти Давлат солиқ инспекциясига қандай ҳисобот топшириши ва солиқларни қайси турларини тўлаши керак?


ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.

Афғонистон Демократик Республикасида харбий хизмат қилган ходимга ЖШДС қандай тартибда солинади?


Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахсларнинг даромадлари  ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4-баравари миқдоридаги қисми ЖШДСдан озод этилади.

Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш билан шуғулланувчи ЯТТ қўшимча равишда Ўзбекистон корхоналаридан товарларни сотиб олиб чакана сотса бўладими? Бунда қанақа солиқ оқибатлари келиб чиқади?


Ҳа, ЯТТлар ўзи импорт қилган товарларни ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналаридан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарларни чакана тартибда сотиши мумкин.

Муддати ўтган кредиторлик қарз қанақа хужжатларга асосан ҳисобдан чиқарилади ва даромадга олишим мумкин? Ушбу ҳисобдан чиқарилган маблағлардан солиқ тўлаш тартиби қандай?


Инвентарлаш натижасида аниқланган даъво муддати ўтган қарздорликлар корхона рахбари буйруғи асосида ҳисобдан чиқарилади.

Ушбу ҳолатда фермер хужалиги кандай солиқ тўлайди? ЯСТ туланса кайси суммадан туланади ва неча фоиз?


Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжалик ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Ипотека асосида кредитга уй олинганда, кредитни қоплашга йўналтирилган суммага қандай солиқ имтиёзи бор?


Қонунчиликда  маълум асослар бўйича олинган уйларга кредит тўловини қайтаришда солиқлар бўйича имтиёзлар назарда тутилган.

Бош хисобчи эски даврлар учун, яъни унга тегишли булмаган даврлар учун маъмурий жавобгарлик тортилиши тугрими?


Бош бухгалтер унга тегишли бўлмаган олдинги даврдаги қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши бир нечта омилларга боғлиқдир.

Ушбу ҳолатда суднинг қандай ваколатлари бор ва судга қандай асос хужжат ёки маълумотномаларни тақдим қилиш керак?

Қорамол солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат намунаси ёки қонунда белгилаб қўйилган шакли борми?


Ҳа, бор. Ушбу ҳужжат шакли Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидалари иловасида “Маълумотнома” сифатида келтирилган (ВМнинг 28.08.2012й. 253-сонли қарорига 1-илова).

Ёш оила аъзоси ҳисобланмайдиган 36 ёшли ходимимиз шаҳар марказидан янги қурилган куп қаватли уйни сотиб олиш учун Халқ банкидан 10 йил муддатга ипотека кредити олган. Ҳозирги кунда кредит ва кредит фоизларини иш ҳақидан туламоқда. Ходим иш хақидан кредит ва фоизларини қоплаш учун банкка ўтказилган суммадан СКнинг 179 модда 30 банди бўйича имтиёз қуллашни талаб қилмоқда. Унинг талаби туғрими? Биз шу масалада маҳаллий Солиқ инспекциясига мурожаат қилдик, улардан ходимнинг талаби тўғри деган хат олдик. Солиқ инспекциясининг жавоб хати ходимнинг даромадига имтиёз қуллашга асос булаоладими?


Солиқ бўйича имтиёзни қўллаш учун ДСИнинг хати эмас, балки у назарда тутилган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асос ҳисобланади (СКнинг 30‑моддаси).