Жавоб берамиз

ҚҚС

Агар товарлар етказиб берувчидан ҚҚСсиз сотиб олинган бўлса, ушбу товарларни улгуржи реализация қилишда ҚҚС қандай тартибда ҳисобланади?


ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади 

Ушбу холатда корхонамиз хисобрақамига сўм маблағлари тушиб, махсулотни БЮД расмийлаштирган холда экспорт қилиш мумкинми? Бунда ҚҚС ноль ставкада яъни 0% имтиёз қўлланиладими ёки одатий 20% қўлланиладими?


Воситачи комитент топшириғига биноан ўз номидан чел эллик сотиб олувчи билан экспорт шартномасини тузиб, махсулотларни БЮД расмийлаштирган ҳолда экспортга ортиб жўнатиши мумкин.

Корхона шу пайтгача ЯСТга ўтиш учун хабарнома бермаган бўлса, божхона расмийлаштируви хизматини кўрсатувчи корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланадими, бу қандай аниқланади? Агар ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, умумбелгиланган солиқ бўйича қайта ҳисоблашни мисоллар ёрдамида тушунтирсангиз.


Ҳа, корхонангиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида ҚҚСни тўлаши зарур.

ҚҚС тўловчи юридик шахс ҚҚС тўловчи бўлмаган юридик шахсга давал хом ашёсини қайта ишлашга берганда, давал хом ашёсини топшириш накладнойида (юк хатида) ҚҚС кўрсатиладими?


Йўқ, давал хом ашёсини топшириш накладнойида(юк хатида) ҚҚС кўрсатилмайди.

ЯСТ тўловчиси ҳисобланган корхона томонидан қурилиш ишлари хажмидан ЯСТ ва ҚҚС қанақа тартибда тўланади?


ЯСТ тўловчи корхона томонидан ҚҚС фақат қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича тўланади.

1) Хизматлар учун норезидент давлатида барча солиқлар тўланган бўлса, бизда ҳам ҚҚС тўланадими ва качон? Хизматларни реализация қилиш жойи, реализация қилиш обороти, ЎзР норезидентидан олинадиган ишлар, хизматларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунча беринг. 2) Хизматлар учун ЎзР норезидентларининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солинадими ва қачон?


Агар норезидет томонидан бажарилган ишларни, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланса, уларни реализация қилиш оборотларига ҚҚС солинади.

Қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш қайси фаолият турини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар учун қулайлик туғдиради? Қандай ташкилотларда ёки ҳолатларда бу ижобий самара бермайди ёки бошқа қандай ноқулайликлари бор?


ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга СКнинг 199-моддасига мувофиқ ҚҚС солинадиган оборотни амалга оширувчи ЯСТ тўловчилари ўтиши мумкин.

1. Капитал қурилишда марказлаштирилган манбалари деганда кайси маблағлар тушунилади? 2. Қурилиш махсулотларини сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими? СКнинг 349-моддасига киритилган ўзгартишга асосан ҚҚС қандай тартибда тўланади? 3. Агар махсулотларни ҳақиқатда сотиб олинган нархи танлов комиссиясига таклиф килинган нархларга нисбатан фарқланса бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига қандай таъсир этади? 4. ҚҚС ва ЯСТ тўловчи қурилиш ташкилоти ЯСТни қайси суммадан ва неча фоизда ҳисоблайди? 5. Осиё тараккиёт банки кредити асосида молиялаштириладиган қурилиш ишлари ҚҚСга тортиладими? 6. Танловда нархлар АҚШ долларида таклиф этилган бўлса, лекин ўша махсулотлар миллий валюта сўмда сотиб олинса ҚҚС қанақа тартибда ҳисобланади? 7. СКнинг 349-моддасига киритилган ўзгартишлар Субпудратчи қурилиш ташкилотларига нисбатан тадбиқ этиладими? 8. Мазказлаштирилган манбалари бўлмаган маблағлар ҳисобига амалга оширилган қурилиш ишларидан ҚҚС тўланадими?


Марказлаштирилган манбалар деганда – давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, ҳамда Ҳуқумат томонидан жалб этилган бошқа маблағлар тушунилади.

Корхонада ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулот хомашё сифатида қайта ишлашга берилса, ҚҚС ҳисобланадими?


Йўқ, ҳисобланмайди. Ўзи ишлаб чиқарган акциз тўланадиган маҳсулотни қайта ишлаш учун корхонанинг бир цехидан бошқасига берилганда ҚҚС ҳисобланмайди. Агар цех мустақил алоҳида солиқ тўловчи бўлмаса.

Корхона жорий йилнинг 4-чорагидан ЯСТига ўтса, ҚҚС қандай аниқланади, тўланади ва солиқ ҳисоботида акс эттирилади?


Агар корхона 2016 йилнинг 4-чорагидан ЯСТ (ихтиёрий ҚҚС тўловисиз) тўловига ўтса, у 2016 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботни топшириши керак эмас.

Қайтарилган хом-ашё материалига тўғри келувчи 10,0 млн сўм таннарх ва 2,0 млн сўм ҚҚС қолдиқ зарар суммасини давр харажатларига олиб бориш тўғри бўладими?


Ха, тўғри бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар бошқа операция харажатлари таркибига киради.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона маиший пудрат ишларини бажаришдан олинган тушумдан ҚҚС ҳисоблаб ёзиши ва тўлаши шартми? Агар шундай қилиш лозим бўлса, бунда бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштириш етарли бўладими?


Ҳа, шарт. Бунда буюртмачига бажарилган маиший пудрат ишлари бўйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш ёки ҳисобварақ-фактурада мавжуд  барча маълумотлар билан бажарилган ишлар далолатномасини тузиш лозим.

1. Биз олишимиз керак бўлган мукофот пулидан ҚҚС тўланадими? 2. Агар ҚҚС тўланса, компанияга счет-фактура тақдим этганда ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми? Бу нарса кейинчалик, икки баробар солиққа тортилишга олиб келмайдими? Айтмоқчиманки, ҚҚСсиз сумма 833 333,33 сўм ва ҚҚС суммаси 166 666,67 сўм, жами 1 000 000 сўм кўрсатилса, биз бюджет олдида 166 666,67 сўмга ҚҚСдан қарздор бўлиб қоламиз. Солиқ кодексининг 204-моддаси 15-бандига кўра эса солиқ солинадиган база 833 333,33 сумдан яна 166 666,67 сўм қўшимча ҚҚС хисобланмайдими? 3. Сим карталар учун пул кўчиришдан тортиб, уларнинг реализация қилинишигача бўлган жараённи тўғри юритиш мақсадида ушбу хўжалик операциялари билан боғлиқ бухгалтерия ўтказмаларини кўрсатиб берсангиз.


Дилерларда-ҚҚС тўловчиларида комиссия ҳақи суммаси ҚҚС солиш объекти ҳисобланади, бунда солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (фоиз) тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).