Қандай қилиб воситачи онлайн-НКМ (виртуал касса) маълумотларининг солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс этишининг олдини олиши мумкин
Апрелда ДСҚ механизмни жорий этди, у туфайли онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг маълумотлари солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда “ўтиради”. Бундай шароитларда воситачилар қандай ишлайдилар? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ жавоб берди:
- Савдо ва аҳолига хизматлар кўрсатишда воситачи сифатида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали реализация қилиш суммасини кўрсатишлари керак эмас. Бироқ уларда ушбу маълумотлар дастлабки ҳолатда, бошқа солиқ тўловчиларда каби, ҳисоб-китобларда автоматик тарзда “ўтиради”.
Улар ушбу маълумотларни ҳисоботдан чиқариб ташлай олишлари учун онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари бўйича маълумотларни ҳисоботда автоматик тарзда бекор қилиш механизми ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бу бундай ишлайди:
- Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШнинг онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида маълумот” интерактив хизматини танланг.
- Менюда “Тушумлар бўйича ҳисобот”ни танланг.
- Фильтрда “Солиқ ҳисоботларида чекнинг маълумотлари акс эттирилсинми?” сатрини топинг ва сатр олдида турган белгини “олиб ташланг”.
Тахминан бир соатдан кейин ҳисоботнинг онлайн-НКМ (виртуал касса) маълумотлари учун мўлжалланган майдонида рақамлар нолга айланади.
Агар тадбиркорлик субъекти онлайн-НКМ (виртуал касса) ёрдамида товарларни (хизматларни) нафақат воситачи сифатида сотса, улар бўйича маълумотларни бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан киритиш зарур бўлади. Уни тақдим этиш қоидалари 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илованинг 59-бандида белгиланган.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- Агар терминал орқали ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ чеклари берилмаган бўлса, нима қилиш зарур
- Онлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва бўлиб-бўлиб тўлаш қандай акс эттирилади
- Онлайн-НКМ (виртуал касса) чекидаги хато қандай тузатилади. Қадамма-қадам йўриқнома
- Онлайн-НКМ (виртуал касса) чекида бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган товар бўйича тўлов қандай акс эттирилади
- ДСҚ эътибори талаб этиладиган онлайн-НКМ (виртуал касса) бўйича 7 та муаммо