Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарз мавжуд эмаслиги юзасидан маълумотномани қандай олиш мумкин?
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома турли мақсадлар: мулкни сотиш бўйича битимни нотариал тарзда расмийлаштиришда, дивидендлар тўлашда, кредит олишда ва бошқа ҳолларда зарур бўлишини мумкин. Уни олиш учун бизнинг қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг.
1. ЭРИ ёрдамида my.soliq.uz. сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.
2. “Қарз мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома” тугмасига босинг. У “Ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати” ахборот таблоси остида жойлашган.
3. Тадбиркорлик субъектининг СТИРни, оладиган маълумотномангизни “СТИРни киритинг” майдонидаги маълумотлар билан солиштиринг.
4. Тегишли майдонга расм ёнида жойлашган кодни киритинг.
5. “Кўрсатиш” тугмасига босинг. Агар жойлашувни ёки жойлашган жойи бўйича минтақавий объектларни ўзгартирган бўлсангиз, экранда мазкур СТИР бўйича минтақалар рўйхати чиқади.
6. Қарздорлик мавжуд бўлмаган объектлар бўйича “Репозиторийда сақлаш” тугмасига босиш ва кейинчалик маълумотномани чоп этиш мумкин.
7. Қарздорлик мавжуд объектлар бўйича маълумотномани сиз фақат уни сўндирилгандан кейин олишингиз мумкин.
- 2019 йил I чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловлар юзасидан маълумотномани ким топшириши керак
- Пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани кимлар онлайн олади
- Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани қандай топширамиз
- Солиқчилар Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани “маъқуллашмаса”
- 2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади