Божхона қўмитаси импорт қилувчилар учун янги онлайн хизматни жорий қилди. Ундан қандай фойдаланилади?

preview

ДСҚнинг расмий сайтида «Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумот олиш» янги опциясидан фойдаланиш мумкин ва  тегишинча, олиб кирилаётган товарнинг божхона қиймати тўғрисида тахминий маълумот олиш имконини беради. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: 

 

Қадамма-қадам йўриқнома

 

  1. ДСҚ сайтининг  «Электрон хизматлар» бўлимига киринг.
  2. Хизматлар рўйхатидан «Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумот олиш»ни танланг.
  3. Тегишли майдонга ТИФ ТН (10 та белгидан иборат) кодини киритинг. 

«Бажариш» тугмасини босинг.

 

Товарга доир минимал ва максимал божхона қийматлари тўғрисидаги маълумот очилиши керак.

 

Товар аввал Ўзбекистонга импорт қилинган бўлиши муҳим.

Тизим маълумотларни сўнгги бир йил мобайнида божхона тўловларига тортиладиган импорт қилинадиган товарларнинг божхона қийматларига асосланиб автоматик тарзда шакллантирилади..

 

Олинган рўйхатни хоҳишига қараб ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мамлакатлари бўйича ҳам саралаш мумкин.

 

ДБҚ хабарида қайд этилишича, хизмат тавсиявий тусга эга.

 

Товарларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органи томонидан декларантга ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бошқа нархлар тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

 

 

 

          Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади