• beta

АССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади

25.10.2019

Дипломли сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (АССА) Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларини ХМҲСга ўтишга тайёрлашни режалаштирмоқда. АССА Молия вазирлигидаги учрашувда ўз ўқув дастури тақдимотини ўтказиб, ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилди.

Молия вазирлиги бу даврда малакали мутахассисларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ муайян қийинчиликларни тушунади ва олдиндан кўра билади. Шу боис, умуман – бухгалтер кадрларини тайёрлаш миллий бозорига яна битта кучли ўйинчининг келишини ижобий баҳолайди.

Яқин вақтда Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланиши режалаштирилган. АССА ўқитиш сифати бўйича миллий ўқув марказлари билан рақобатлашиши тушунарли. Бунда  нархлар пасайишига умид қилмаслик керак.

АССА халқаро сертификатини олиш учун тайёргарлик инглиз тилида камида 3-4 йил олиб борилади ва ўз ичига 13 та имтиҳонни олади. Бундан ташқари АССА халқаро молиявий ҳисобот - ДипИФР (Diploma in International Financial Reporting) бўйича рус тилида махсус ўқув дастурини ишлаб чиқди. АССАнинг  «Молия ва бизнесни бошқариш» дипломини олиш учун рус тилида янги таълим дастури ва имтиҳонларни топшириш жорий этилмоқда.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг