Дилшод Султонов давлат томонидан ҚҚС ставкаси нега 15%гача пасайтирилганини тушунтириб берди

preview

Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармони билан солиқ сиёсатига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Улардан кутилаётган натижалар ҳақида buxgalter.uz га молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди. 

- 11 сентябрь куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Президент томонидан ҚҚС ставкасини 15%гача пасайтириш вазифаси топширилди. Икки ҳафта ўтиб Фармон чиқди. Буни қандай уддаланди?

- Йил бошидан буён ҚҚС бўйича тушумлар бутлигини таъминлаш мақсадида солиқ маъмуриятчилигини мустаҳкамлаш ва унинг янги шаклини жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинмоқда. Имтиёзларнинг бекор қилиниши ва қўшимча мезонларнинг жорий этилиши солиқ тўловчилар сонини оширди ва ҚҚС «занжири» узайтирилиши таъминлади. Уни ихтиёрий тўлашга ўтиш жараёни ҳам фаол олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ тизими босқичма-босқич жорий этила бошланди. Буларнинг барчаси ҚҚСдан бош тортишни таҳлил қилиш ва бартараф этишга имкон беради.

- ҚҚС ставкаси пасайтирилиши бизнес ва фуқароларга нима беради?

- ҚҚСнинг пасайтирилиши ҳамма учун фойдали бўлади. Фуқароларга истеъмол бозори барқарорлашиши сабабли фойдалидир. Бизнесга – аҳолининг харид қобилияти ошириши ҳисобига унинг маҳсулотига бўлган талаб ошиши сабабли фойда келтиради. Бунда тадбиркорлар тенг рақобатчилик шартларида нархларни пасайтиришлари кутилмоқда.

Солиқ ставкаси пасайтирилиши ҳисобига солиқ тўловчилар тасарруфида қўшимча маблағлар қолади. Масалан, электр энергияси тармоғи субъектларида 53 млрд сўм, пахтани қайта ишлаш соҳасида - 60 млрд сўм маблағлар бўш қолиши лозим. Давлат ёки биржа котировкалари орқали нархлар белгиланадиган тармоқларда ҳам шундай бўлиши кутилмоқда.

ҚҚСнинг пасайтирилиши мамлакатда ишлаб чиқариладиган кўпгина товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз «занжири»ни самарали шакллантиришга имкон беради. ҚҚСнинг йиғилувчанлиги, ошиши, бизнеснинг хуфияликдан чиқиши ҳисобига солиқ солинадиган база кенгайиши кутилмоқда. Бунинг учун давлат томонидан бизнес билан далилларга асосланган ҳолда мулоқот юритиш ва ноқонуний тарзда тадбиркорликни амалга ошираётган шахсларга кўпроқ эътибор қаратишда давом этилади. Бу инсофли солиқ тўловчиларни ҳимоялашга имкон беради.

- Ўрни келганда яна бир савол – тушиб бораётган даромадлар нималар ҳисобига ёпилади?

- Солиқ солинадиган базанинг оширилиши ва бизнесни қонунийлаштириш бўйича қабул қилинадиган чора-тадбирлар ҳисобига ҚҚС тушуми камайиб кетмайди, деб мўлжал қилинмоқда.

Шунингдек ставканинг пасайтирилиши қуйидагилар ҳисобига қопланиши режалаштирилмоқда:

  • умуман олганда, солиқ юкини оширмаган ҳолда акциз солиғи ставкасини ошириш. ҚҚС ставкаси пасайтирилишига қарамай, акциз тўланадиган товарлар нархи ўзгартирилмайди. Бу, аввало, алкоголли ва тамаки маҳсулотларига тааллуқлидир;
  • солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинди;
  • электрон ҳисобварақ-фактурани жорий этиш ва камерал назоратни кучайтириш;
  • таваккалчилик гуруҳига кирадиган товарлар бўйича божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш;
  • фойда солиғи ставкасини 12%дан 15%гача ошириш.

- Фойда солиғи ставкасининг оширилиши мамлакатга инвестицияларнинг жалб этилишига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Фойда солиғи ставкасининг оширилиши инвестициялар жалб этилишига жиддий таъсир кўрсатмайди деб тахмин қилинмоқда. Мазкур ҳолатда дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича солиқ ставкасини ҳам ҳисобга олиш лозим. У аввалгидек, энг қуйи даражада – 5%лигича қолади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда фойда солиғи жами ставкаси МДҲ мамлакатлари орасида энг қуйи даражалардан бири бўлиб қолмоқда. Дивидендлардан солиқни ҳисобга олган ҳолда фойда солиғининг жами ставкаси 19,3%ни ташкил этади. Солиштириш учун Қозоғистондаги 24%ни, Россиядаги - 30,4%ни ташкил этадиган жами ставкани оламиз.

- Соддалаштирилган ҚҚСни бекор қилишга нима сабаб бўлди? У 2020 йил 1 январга қадар муддатга жорий этилган эди

- ҚҚСнинг соддалаштирилган тартиби ҚҚС солиқ ислоҳотлари бошланганда зарур бўлган, бунда тўловчилар сони кескин ошган эди. Уларнинг кўпчилиги солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун етарли кўникмаларга эга бўлмаганлар, шу сабабли вақтинча, ўтиш чораси сифатида соддалаштирилган тартиб жорий қилинган эди.

Тез орада тадбиркорлар соддалаштирилган ҚҚС фойда бермаслигини англаб етишди, чунки кирувчи солиқни ҳисобга олиш механизми мавжуд эмас. Бошқа томондан, уларнинг маҳсулотлари умумбелгиланган ҚҚС тўловчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда, бунга сабаб уларга ҚҚС пасайтирилган ставкада тақдим этилади ва камроқ ҳисобга олишга тўғри келади.

Натижада ҚҚСнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган тўловчилар сони қисқариб бормоқда. I чорак якунларига кўра умумий тўловчиларнинг 24%и, II чоракда – 18%и, III чоракда – 12%и соддалаштирилган тартибни қўллаганлар. Бундан бир хил маъно келиб чиқади.

Бундан ташқари, соддалаштирилган ҚҚС ставкалари солиқнинг 20%лик ставкасидан ва тармоқлар бўйича қўшилган қиймат даражасидан келиб чиқиб ҳисобланган эди. Ставка 15%га пасайтирилиши билан соддалаштирилган ҚҚСга зарурат қолмади.

Соддалаштирилган ҚҚС режими бекор қилинишининг яна бир ижобий жиҳати шундаки, ҚҚСни маъмурийлаштиришда таваккалчиликларни баҳолашнинг ягона тизимини яратишга имкон беради.