Ҳудудлар кесимида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинди
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар кесимида 2021 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
Энг кам ставкалар миқдорлари ҳудудларнинг ҳокимлари томонидан тасдиқланди, тегишли қарорларни юклаб олиш мумкин.
Ҳудуд номи |
Ҳавола |
Андижон вилояти |
|
Бухоро вилояти |
|
Жиззах вилояти |
|
Қашқадарё вилояти |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
|
Навоий вилояти |
|
Наманган вилояти |
|
Самарқанд вилояти |
|
Сурхондарё вилояти |
|
Сирдарё вилояти |
|
Тошкент шаҳри |
|
Тошкент вилояти |
|
Фарғона вилояти |
|
Хоразм вилояти |
Эслатиб ўтамиз, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан қуйидаги формула бўйича бинолар ва иншоотлар ижара тўловининг базавий ставкаларини ҳисоблашда фойдаланилади:
Бс = Мс х К3 х (Кқ + Кт + Км), бу ерда:
Бс – 1 йил учун 1 кв.м учун базавий ижара ставкаси;
Мс – 2021 йил учун 1 кв.м учун минимал ставка;
Кз - ҳудудий зоналар коэффициенти;
Кқ - қурилиш тури (алоҳида қад ростлаган бино, туташ бино, бинонинг юқори қисми, чордоқ, мансарда, ярим ертўла, ертўла) бўйича коэффициент;
Кт – туташ ҳудудлардан фойдаланиш коэффициенти;
Км – тижорат мақсадларида фойдаланишда (асосий магистрал йўлларда, шунингдек магистрал йўлларга туташган жойидаги иккиламчи йўлларда жойлашган мол-мулкдан ва ҳ.к.) мақбуллик коэффициенти.
Коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Манбага қаранг.
- 2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди
- 2022 йил учун давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкалари
- Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25%га оширилди
- Президент 2022 йилда солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилишини эълон қилди