1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тариф коэффициентларининг янги миқдорларини тасдиқлади.
Шунингдек, 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб республика ҳудудида (Президентнинг 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарори 7-банди):
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) - ойига 679 330 сўмни;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 238 610 сўмни;
- энг кам ёшга доир пенсиялар - ойига 466 680 сўмни;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 466 680 сўмни;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 286 390 сўмни ташкил этади.
БҲМ (223 000 сўм) 1 февралдан бошлаб ўзгаришсиз қолдирилади.
- 1 февралдан ижтимоий нафақалар миқдори қандай ўзгарди
- Ким 1 апрелдан бошлаб “Жавоб берамиз!” хизматидан фойдаланиши мумкин?
- 1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади
- Ижара шартномалари 1 январдан бошлаб қандай рўйхатдан ўтказилади
- Кимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади ?