1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади

preview

Юридик шахслар даъво аризаси ва унинг иловаларини иқтисодий судга электрон тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборишлари мумкин. Бу ва бошқа чоралар Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Асосий янгиликларни келтирамиз:

2020 йил 1 январдан бошлаб

  • Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланганда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни текшириб олиш бекор қилинади;
  • ДСХОга солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг аризани қоғоз кўринишида тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
  • Мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш (пахтадан ташқари) учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундирилмайди.

2020 йил 1 февралдан бошлаб

  • 2020 1 февралдан бошлаб ТИФ учун барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

2020 йил 1 октябрдан бошлаб

  • Қуввати 140 киловаттгача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига “бўлиб-бўлиб тўлаш” тарзида - тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, давлат хизматлари марказларига техник шартларни олиш учун мурожаат қилиш билан бир вақтда берилган сўровномасига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан уланади. Кейинчалик бу маблағлар тадбиркорлик субъектлари фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан бир йил давомида таъминот ташкилотига қопланади.

Қуйидагилар ишлаб чиқилмоқда:

  • қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан хабарнома юбориш тартибини бекор қилиш, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари бундан мустасно;
  • объектлар бўйича ижобий экспертиза хулосаси мавжуд бўлмаганда  қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга тақиқ;
  • 2020 1 апрелга қадар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларнинг ўтиши учун рухсатномани расмийлаштириш жараёнлари ва тўловларни амалга оширишни электрон шаклга ўтказиш.
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /publish/doc/text155683_1_fevraldan_boshlab_sudga_soliq_tulovchining_shahsiy_kabineti_orqali_murojaat_qilish_mumkin_buladi