2021 йилда автотранспорт мажбурий техник кўрикдан қандай ўтказилади

preview

Ҳокимнинг 12.02.2021 йилдаги 159-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали тасдиқланди

Хусусан, қуйидагилар техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта (биринчи марта – 1 июндан 30 июнгача, иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача);

б) ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари, «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари – 2 йилда 1 марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари – бир йилда 1 марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнга қадар, жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августга қадар ўтказилади.

Техник кўрикдан ўтказилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ йиғим ундирилади.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расмий эълон қилинган кундан кучга кирди
.

Эътибор беринг!
Асосий воситаларнинг келиб тушиши ва уларни таъмирлашни қандай ҳисобга олиш ҳақида Молия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг тавсияларида бу ерда ва бу ерда ўқинг.


Norma.uz материаллари асосида