2022 йил учун ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш нисбати тасдиқланди

preview

Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойи бўйича солиқ органларига 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этиш учун барча зарур қийматлар тасдиқланди. Buxgalter.uz маълумотларни аниқлаштирди ва умумлаштирди.

 

Фойдаланиши мўлжалланаётган сув ҳажмини аниқлашда жорий йилда ишлаб чиқаришни ривожлантириш режаларини ҳисобга олган ҳолда ўтган йилда фойдаланилган ҳажмлардан келиб чиқинг.

Toshkent suv ta’minoti” МЧЖ 07.01.2022 йилдаги 270/11-42-сон хати билан маълум қилишича, 2022 йил учун Тошкент шаҳрида ер усти ва ер ости сувларининг фоизли нисбати қуйидагиларни ташкил қилади:

  • ер усти сувлари - 90,8%;
  • ер ости сувлари - 9,2%.

Бошқа ҳудудлар учун ушбу параметрларни сиз сув етказиб беришни амалга ошириш учун шартнома тузган ташкилотда ёки сувдан фойдаланиш жойи бўйича солиқ инспекциясида аниқлаштириш зарур.

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда тасдиқланган :

N

Солиқ тўловчилар ва солиқ

солиш объектлари

 1 куб. м учун солиқ ставкаси (сўмда): 

Сув ресурсларининг ер усти манбалари

Сув ресурсларининг ер ости манбалари

1

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар, (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар

240

290

2

Саноат корхоналари

520

620

3

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

80

100

4

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари

40

40

5

Автотранспорт воситаларини ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

2 190

2 190

6

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

27 700

27 700

Ҳисоб-китобларда қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш зарур :

  • қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми учун назарда тутилган солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади;
  • сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади;
  • сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга ошириш учун ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган  солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.
Мисол
2022 йил учун сув солиғи ҳисоб-китоби
Тошкент шаҳрида жойлашган саноат корхонаси томонидан мўлжалланаётган 2022 йилда водопровод сувидан фойдаланиш ҳажми - 10 000 куб. м.
Ер усти ва ер ости сув ресурсларининг нисбатидан келиб чиқиб, мўлжалланаётган солиқ базаси қуйидагиларни ташкил қилади:
  • ер усти сувлари - 9 080 куб. м (10 000 х 90,8%);
  • ер ости сувлари - 920 куб. м (10 000 х 9,2%).
2022 йилга саноат корхоналари учун солиқ ставкаси:
  • ер усти сувлари - 1 куб. м учун 520 сўм;
  • ер ости сувлари - 1 куб. м учун 620 сўм.
2022 йилга саноат корхоналари учун солиқ бизнинг мисолимизда 5 292 000 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:
  • ер усти сувлари - 4 721 600 сўм (9 080 х 520);
  • ер ости сувлари - 570 400 сўм (920 х 620).