Божхона тўловлари бўйича солиштириш далолатномасини мобиль илова орқали олиш мумкин

preview

ДБҚнинг янги иловаси солиқ органларининг депозитидаги пул маблағлари тўғрисида маълумот олиш, шунингдек божхона тўловлари бўйича солиштириш далолатномасини юклаб олиш имконини беради. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.


Божхона тўловлари бўйича солиштириш далолатномаси” иловасидан фойдаланиш учун:

1. ДБҚ сайтида ТИФ иштирокчисининг шахсий кабинети орқали логин ва паролни сўраб олинг (ЭРИ калити ва СТИР талаб қилинади).

2. Иловага киринг ва депозитдаги маблағлар қолдиғи суммаси билан танишинг. Иловага киргандан кейин маълумот дарҳол пайдо бўлади.

3. Солиштириш далолатномасини олиш учун параметрларни киритинг (тушувчи рўйхатдан божхона бошқармаси ва солиштириш даврини танланг). “Маълумотни олиш” тугмасига босгач, сўралаётган маълумотлар билан саҳифа очилади.

 Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади