buxgalter.uz порталининг «Жавоб берамиз» бўлимига қандай кириш мумкин

14.03.2019

buxgalter.uz порталида рўйхатдан ўтсангиз бас, «Жавоб берамиз» сервиси маълумотлар базаси сиз учун очилади! Унда бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, божхона ва хўжалик қонунчилиги, меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, ТИФ бўйича саволларга «Норма» экспертларининг 9 000 тадан ортиқ жавоблари берилган. Ҳар куни савол-жавоблар базасига 5–10 та материал қўшиб борилади.  

 

Фақат «Norma» дастурий маҳсулотларидан фойдаланувчилар ёки «СБХ»/«Норма маслаҳатчи», «НТВ»/«Норма» газеталари обуначилари савол беришлари, барча рўйхатдан ўтганлар эса – улар билан танишишлари мумкин.

 

5 дақиқада рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

1. buxgalter.uz бош саҳифасининг тепадаги ўнг бурчагида «Рўйхатдан ўтиш» тугмаси бор, унга босасиз.

2. Очилган шаклда электрон почтангиз манзили ва тизимга кириш учун ўзингизга қулай исталган паролни кўрсатасиз.

3. «Рўйхатдан ўтиш» тугмасини босасиз.

4. Тизим рўйхатдан ўтганингиз ҳақида хабар беради ва аккаунтни фаоллаштиришни сўрайди. Бунинг учун ўз электрон почтангизга кириб, сизга жўнатилган ҳавола орқали ўтасиз.

5. Рўйхатдан ўтказиш шакли очилади, унга фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми, сайтда кўрсатилган исмингиз, туғилган санангиз, жинсингиз, телефон рақамингиз, иш жойи ва лавозимингизни киритишингиз керак. Шундан сўнг «Аккаунтни фаоллаштириш» тугмасини босасиз. 

 

Диққат: янгилик! Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Google, Facebook, Яндекс, Майл.ру, Telegram оммабоп сервислари орқали сайтда рўйхатдан ўтиш имконини яратдик. Шу тариқа, қўшимча паролларни эслаб қолиш заруратидан сизни халос қилдик. Сиздан тилга олинган почта сервисларидан бирига ёки ижтимоий тармоққа кириш учун фойдаланиладиган ўз паролингизни эслаб қолиш талаб этилади, холос.

 

Рўйхатдан ўтишингиз билан buxgalter.uz сайтининг «Жавоб берамиз» бўлими материалларидан эркин фойдаланиш имконига эга бўласиз. Марҳамат!  

 

Аккаунтни фаоллаштиришда хатога йўл қўйилгани ҳақида хабар келса, техник кўмак хизматига: support@norma.uz электрон почтаси ёки 71 200-00-90 телефони орқали мурожаат қилинг.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал