Didox карталар ва терминаллар мониторинги имкониятини кенгайтиради

preview

Didox фойдаланувчилари энди бевосита Didox сайти ёки ўзининг 1С дастурида терминаллар ва корпоратив банк карталари мониторингини амалга оширишлари мумкин.

Агар корхонада “Uzcard” корпоратив банк карталари мавжуд бўлса, улардан фойдалангандан кейин бухгалтерлар олинган чеклар ва квитанцияларни сақлаб қўйишлари шарт. Амалиётнинг кўрсатишича, кўпинча ушбу ҳужжатлар ёки бухгалтерияга ўз вақтида етиб келмайди ёхуд ёмон сифатда етиб келади. Бу бухгалтерияга ноқулайликлар келтиради, сабаби бошланғич ҳужжатларни сақлаш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бузилади ва солиқ базасини нотўғри аниқлаш хавфи пайдо бўлади.

Агар корхонада терминал мавжуд бўлса, ушбу терминал бўйича тушумни бухгалтерияда акс эттириш - бу ҳам бухгалтер учун мушкул иш.

Бухгалтерлар учун ушбу вазифаларни соддалаштириш учун Didox Universal Platforms билан биргаликда “Мониторинг” сервисини яратишди. У битта тугмага босиш билан  КПК ва терминаллар бўйича барча операциялар рўйхатини Didox.uz даги ўз кабинети ёки 1С: Бухгалтерияда олиш, шунингдек корпоратив картадан тўловларни қабул қилишда ЭҲФни шакллантириш имконини беради.

Шунингдек янги функция:

  • Didox фойдаланувчиси томонидан очилган барча корпоратив карталар рўйхатини олиш;
  • янги КПКларни автоматик тарзда қўшиш;
  • корпоратив картани муайян ходимга боғлаш;
  • корпоратив карта ёрдамида тўлов амалга оширилган сотувчининг номи ва реквизитларини, шунингдек - унинг СТИРини кўриш имконини беради.

Йўриқномадан сервис иши ҳақида батафсил билиш мумкин. Дастлабки 30 кун фойдаланувчилар ушбу сервисдан бепул фойдаланишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида