Диққат! ДипИФР масофавий имтиҳони учун аризани 2021 йил 22 октябрга қадар топширишга улгуринг

preview

ДипИФР имтиҳони учун талабгорлар сонининг кўплиги боис декабрь сессияси учун ўринлар тугади. Бироқ ҳали ҳаммаси йўқотилмади, ҳамкасблар! Имтиҳонни масофадан туриб топшириш мумкин. Шошилинг: саноқли кунлар қолди...

  

АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича филиали вакили Жанна ИСКЕНОВА:

 - Имтиҳон марказида имтиҳон учун рўйхатдан ўтолмаганлар учун уни масофадан туриб топширишни таклиф қиламиз. Масофавий имтиҳонга қандай тайёргарлик кўриш ва у ҳақда нимани билиш лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

 Ушбу маълумот билан диққат билан танишинг, сабаби ускуна ва интернет сифатига қўйиладиган талаблар мавжуд. Тизимни олдиндан синовдан ўтказиш - мажбурий!

 Имтиҳонни онлайн топширишни хоҳловчилар улар ДипИФРга тайёрланган ўқув ташкилотига мурожаат қилишлари ва рўйхатдан ўтиш учун маълумотларни (исми, фамилияси ва ID АССА) 2021 йил 22 октябрга қадар тақдим этишлари зарур. Талабгорларга шахсий кабинетда масофавий форматга рўйхатдан ўтиш учун опция фаоллаштирилади.

 Имтиҳон қиймати ҳам ўзгармайди - £132.

Эътибор беринг
ДипИФР имтиҳонига сифатли тайёрланишга ifrs. аcademy тренажери ёрдам беради. У тестлар ва имтиҳон вазифаларини кўп маротаба ечиш туфайли мақсадли машқ қилишни таъминлайди ва билимлардаги камчиликлар ўрнини тўлдиради.