ДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда

preview

ICTWEEK UZBEKISTAN доирасида Солиқ қўмитаси my.soliq.uz порталидаги кенг кўламли ўзгаришлар ва жорий этилаётган солиқ маъмуриятчилиги тизимлари тақдимотини ўтказди.

Хусусан, сўз электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими инфратузилмаси ҳақида бормоқда. Ишлаб чиқувчилар йил охиригача қурилиш, фармацевтика, комиссия, дилерлик ва коммунал хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун платформани маромига етказишни ваъда қилишмоқда.  Бундай қарор солиқ тўловчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.ЭҲФни жорий этиш муаммолари ҳақида buxgalter.uz бу ерда, бу ерда ва бу ерда ёзган эди.

Бу йил солиқ органи яна битта технология – онлайн-НКМни синовдан ўтказди. Тажриба лойиҳасида 175 та савдо шохобчаси иштирок этди. Янги технологияни қўллаган ҳолдаги айланма 37 млрд сўмдан ошди, 80 мингта фискал чек урилди.

ҚҲТБТ порталида қуйидагиларни муҳокама қилиш давом этмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн-НКМ, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар;
  • уларнинг ягона реестри;
  • техник хизмат кўрсатиш марказлари Давлат реестрини юритиш ва давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби.

Яқин орада тадбиркорлик субъектларининг онлайн-НКМга босқичма-босқич ўтиши бошланади. 

Онлайн-НКМ харид чеклари асосида қимматбаҳо совғаларни ўз ичига олган илк ютуқли ўйин ДСҚнинг ICTWEEK UZBEKISTANдаги иштирокининг  энг юқори нуқтаси бўлди. Илк ютуқларни топшириш бугун - 27 сентябрь куни бўлиб ўтади.