Енгил саноат корхоналарига қандай солиқ имтиёзлари тақдим этилади?

preview

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун тақдим этди (ID-10142). Енгил саноат корхоналари учун фойда солиғи, ЖШДС ва мол-мулк солиғи бўйича қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Енгил саноат корхоналари учун солиқ имтиёзларини назарда тутувчи ўнлаб ҳукумат қарорлари амал қилади. Энди улардан айримларини Солиқ кодексига киритиш таклиф қилинмоқда.

2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базасини етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтириш;
  • “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислари учун ЖШДСнинг белгиланган ставкасини 50%га пасайтириш;
  • ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60%дан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналарни 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.