Ким 1 апрелдан бошлаб “Жавоб берамиз!” хизматидан фойдаланиши мумкин?

preview

“Жавоб берамиз!” хизматидан Buxgalter Pro, Norma дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари ва “Солиқ ва божхона хабарлари” ва “Норма маслаҳатчи” газеталари тўплами обуначилари фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Сайтнинг оддий фойдаланувчилари саволлар-жавоблар базасини  энди кўришмайди.

Хизматнинг маълумотлар базаси мунтазам ўсиб боради ва бугунги кунда энг “қизғин” амалий масалалар - юридик, бухгалтерлик, солиқ, божхона масалалари бўйича тахминан 20 минг эксперт жавобларини ўз ичига олади.

2021 йилда хизматга 18 йил тўлади. Фойдаланувчиларнинг қандай тоифалари ва қандай даражада ундан фойдаланишлари мумкинлигини эслатиб ўтишдан мамнунмиз:

Эътибор беринг!

Дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва «СБХ»/«Норма маслаҳатчи», «НТВ»/«Норма» газеталари тўплами обуначилари “Жавоб берамиз!”нинг тўлиқ маълумотлар базасига кириш имкониятига эгадирлар. Биз билан бўлинг, нормада ва “Норма” билан бўлинг, buxgalter.uz материалларини ўқинг ва агар сизда саволлар туғилса, мурожаат қилинг, жавоб берамиз!

1. Биз сизнинг саволларингизга жавоб берамиз.

2. Биз ўз жавобларимизнинг сифатига жавоб берамиз.


Маслаҳатлар сони:

Buxgalter PRO тизими фойдаланувчилари

 

Микро бизнес

Кичик бизнес

Бизнес

VIP

 

“Бевосита мулоқот” телефони орқали оғзаки жавоблар

4

8

12

24

 

Сайтда сервис орқали ёзма жавоблар

2

4

8

 

Амалдордан жавоблар¹

1

2

 

“Жавоб берамиз!” маълумотлар базасига кириш²

+

+

+

+

 

¹ Биз сизга саволни баён этишга ёрдам берамиз ва давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича барча ишларни ўз зиммамизга оламиз.

² “Жавоб берамиз!” маълумотлар базаси каталогига кириш даражаси Buxgalter Pro тизими фойдаланувчилари учун фаол тариф режасига боғлиқ.

Дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари (инсталляция қилинадиган ва  www.nrm.uz да онлайн-версиялари)

Дастурий маҳсулот (ДМ) қийматидан мезон МҲЭКМда:

Микро бизнес

Кичик бизнес

Бизнес

VIP

VIP +

ДМ ≤1

1 < ДМ ≤ 2 

2 < ДМ ≤ 3

3 < ДМ ≤ 10

10 < ДМ

“Бевосита мулоқот” телефони орқали оғзаки жавоблар

4

8

12

24

Чекловсиз

Сайтда сервис орқали ёзма жавоблар

2

4

8

12

Амалдордан жавоблар

1

2

3

“Жавоб берамиз!” маълумотлар базасига кириш

+

+

+

+

+

 

«СБХ»/«Норма маслаҳатчи», «НТВ»/«Норма»  газеталари тўплами обуначилари

“Бевосита мулоқот” телефони орқали оғзаки жавоблар

12

 

Сайтда сервис орқали ёзма жавоблар

4

 

“Жавоб берамиз!” маълумотлар базасига кириш

+

 

Бонуслар:

  • маҳсулотнинг ҳар бир нусхаси бўйича ҳисобланади;
  • бир нечта маҳсулотлар бўйича ҳисоблангани қўшилади;
  • шартнома кучга киргандан сўнг тақдим этилади ва унинг амал қилиш муддати давомида фойдаланиш мумкин;
  • агар шартноманинг амал қилиш муддати - 12 ойдан кам бўлса, тақдим этилмайди.

Шартномага ўзгартиришлар киритишда, шунингдек маҳсулотга чегирма тақдим этишда бонуслар тариф тоифасига боғлиқ ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Buxgalter.uz сайтида ўзингизнинг “Норма” маҳсулотлари фойдаланувчиси мақомингиз қандай тасдиқланади? 

Қандай кириш ва ўз мақомингизни тасдиқлаш ҳақида бу ерда ўқинг ёки бу ерда ва бу ерда видео йўриқномани кўринг. 


Жавобларни тақдим этиш шартлари қандай? 

Buxgalter Pro фойдаланувчилари саволларни фақат ёзма шаклда беришади. Жавоблар оғзаки ёки ёзма равишда берилиши мумкин. 

Агар савол қуйидагича бўлса, оғзаки жавоблар берилади: 

  • оддий;
  • қуйидаги мавзулардан бири бўйича берилган бўлса: 

- хўжалик, фуқаролик, меҳнат қонунчилиги бўйича (юридик савол);

- бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва солиқ солиш бўйича (иқтисодий савол).

“Жавоб берамиз!” маълумотнома хизмати оператори ва экспертлари сизга саволлар-жавоблар базасидан фойдаланиш ёки агар савол қуйидагича бўлса, сайт орқали ёзма савол билан мурожаат қилишни тавсия қилишади: 

  • экспертлар улар бўйича телефон орқали жавоб берадиган мавзулар жумласига кирмаса;
  • жавобни тайёрлаш учун вақт талаб этилса.

Экспертлар дарҳол ёки шу куни жавоб беришади, башарти берилган савол мураккаблик даражаси ва савол мавзуси бўйича телефон хизмати иши шартларига зид бўлмаса.

Агар берилган савол “Жавоб берамиз!” сервиси каталоги мавзулари ва фойдаланиш қоидаларига мувофиқ бўлса, ёзма жавоблар берилади. Жавобни тайёрлаш муддати - 5 иш кунига қадар, агар савол мураккаб бўлса - 10 иш кунига қадар.

Сиз эксперт хизматига савол билан шартноманинг бутун амал қилиш муддатида мурожаат қилишингиз мумкин. Саволни жўнатишдан олдин  “Жавоб берамиз!” сервисидан фойдаланиш қоидалари билан танишинг.


Қандай вазифалар “Жавоб берамиз!” хизмати фаолияти доирасига кирмайди?

Экспертлар қуйидагиларни талаб қилувчи мурожаатларга жавоб беришмайди:

  • фойдаланувчининг бошланғич ва ҳисобот ҳужжатларини таҳлил қилиш, тузиш ва/ёки текширишни;
  • хўжалик операцияларини таҳлил қилиш, хавфларни баҳолаш;
  • шартномалар, бошқа ҳужжатларни экспертиза қилиш ва ишлаб чиқиш;
  • аниқ вазият бўйича эксперт хулосаси;
  • солиқ ва бошқа текширувлар, суд муҳокамалари ҳолатида ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш.

Барча юқорида санаб ўтилганлар - бу энди консалтинг бўлади, унга одатда бошқа нархлар бўйича ҳақ тўланади ва сизнинг “Норма” билан тузган шартномангиз шартларига кирмайди.


“Жавоб берамиз!” хизматига қандай мурожаат қилинади?

Дастлаб сайтда тайёр жавоблар базаси билан танишиб чиқинг. У ерда тайёр жавоб мавжуд бўлиши мумкин. Агар шунга ўхшаш савол илгари берилган бўлса, сиз эса уни такроран берган бўлсангиз, сизга ушбу тайёр жавобга ҳавола юборилади. Агар жавобни ўзингиз топсангиз - ўзингизга бонусни тежаб қоласиз!

Саволни сайтда махсус сервис орқали бериш мумкин. Инсталляция қилинадиган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари буни дастурнинг интерфейси орқали амалга оширишлари  мумкин.


Саволларни жўнатиш сервиси билан қандай ишланади?

1. Сиз қуйидагиларни танлайсиз:

  • саволнинг мавзусини: кадрларга оид / солиқ солиш ва бухгалтерия / юридик;
  • исталган жавобнинг тили: ўзбекча / русча.

2. Вазиятнинг таърифини ва саволнинг ўзини киритинг.

3. Жавобни олиш вариантини танлайсиз: оғзаки, ёзма ёки амалдорнинг жавоби. Агар сизда жавобни олишнинг муайян вариантлари билан бонуслар бўлмаса, ушбу вариантларни танлаш имконияти блокировка қилинади.

4. Сиз ўз саволингизни жўнатганингиздан сўнг, сиз томондан кўрсатилган почта қутисига ID рақами берилган ҳолда савол қабул қилинганлиги тўғрисида хат келади. Агар сиз профилда телефон рақамини кўрсатган бўлсангиз, смс-хабарнома ҳам оласиз.

5. Жавобнинг оғзаки вариантини сиз телефон орқали оласиз, шу боис сизнинг шахсий кабинетингизда унинг тўғри рақамини кўрсатинг.

Сайтда сизда шартноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар қанча бонус қолганлигини кўриш мумкин. Сервисдан фойдаланиш учун барча бонуслар тугагандан кейин, сиз - “Бериладиган саволлар ресурси тугади” деган ёзувни кўрасиз.


Жавобни олиш

Тайёр жавоб тўғрисидаги ахборот фойдаланувчи/обуначининг электрон почтасига жавоб саҳифасига ҳавола билан келиб тушади. Бундан ташқари, агар мижоз профилда телефон рақамини кўрсатган бўлса, смс-хабарнома ҳам юборилади.

Ёзма жавоб қуйидагиларда эълон қилинади:

1) “Жавоб берамиз” маълумотлар базасида;

2) мижознинг шахсий кабинетида;

3) buxgalter.uz сайтида “Менинг саволларим” бўлимида.

Инсталляция қилинадиган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари дастурнинг интерфейсида  ҳам жавобларни кўришлари мумкин.


“Жавоб берамиз!” маълумотлар базасига киришнинг хусусиятлари

“Жавоб берамиз!” маълумотлар базаси каталогига кириш даражаси Buxgalter Pro тизими фойдаланувчилари учун фаол тариф режасига боғлиқ:

 Номи

Микро

Кичик

Бизнес

ВИП

Каталог

 Солиқлар – 2020 

+

+

+

+

 Бухгалтерия ҳисоби 2018–2020 

+

+

+

+

 Солиқлар – 2019

+

+

+

+

 Солиқлар 2014–2018 

+

+

+

+

 Солиқ назорати

+

+

+

+

 Меҳнатга оид муносабатлар

+

+

+

+

 Пенсия, нафақа, имтиёзлар 

+

+

+

+

 Хўжалик фаолияти

 

+

+

+

 Юридик саволлар 2017–2021

 

 

+

+

 НКМнинг қўлланилиши. Касса операциялари

+

+

+

+

 Банк карталарини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоблар

+

+

+

+

 Банк тизими

 

 

+

+

 Божхона. ТИФ 

 

 

 

+

 Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар

 

 

+

+

 Мерос

 

 

 

+

 Таълим

 

 

+

+

 Паспорт тизими 

 

 

+

+

 Якка тартибдаги тадбиркорлик

 

+

+

+

 Нотижорат ташкилотлар

 

 

+

+

 Аудит

 

 

+

+

 Маъмурий жавобгарлик 

+

+

+

+

 Жиноят ҳуқуқи

 

 

 

+

Дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва «СБХ»/«Норма маслаҳатчи», «НТВ»/«Норма»  газеталари тўплами обуначилари “Жавоб берамиз!”нинг тўлиқ маълумотлар базасига кириш имкониятига эгадирлар.

Биз билан бўлинг, нормада ва “Норма” билан бўлинг, buxgalter.uz материалларини ўқинг ва агар сизда саволлар туғилса, мурожаат қилинг, жавоб берамиз!