Марказий банк асосий ставкани 14%гача пасайтирди

preview

2023 йил 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 15%дан 14%гача пасайтирди.

 

Эслатиб ўтамиз

Илгари ставкани пасайтириш тўғрисидаги қарорлар қуйидаги саналарда қабул қилинган:

  • 2022 йил 21 июлда – 16%дан 15%гача;
  • 2022 йил 9 июнда – 17%дан 16%гача.

Асосий ставка солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадларни ҳисоб-китоб қилишда қўлланилади.

Солиқ солиш мақсадларида пул маблағларидан текин фойдаланишдан олинган даромад Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкасидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади .

Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан текин фойдаланишдан олинган даромад акс эттирилмайди.

Эътибор беринг

Қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкадан) келиб чиқиб даромадни аниқлаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди :

  • банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
  • ҳукумат қарорлари асосида бериладиган ҳамда Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
  • консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан унинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга.