Масофадан хизматлар ва агрегаторлар

preview

Карантин даврида масофадан хизматлар ва уларга мўлжал олиш имконини берадиган агрегаторларга талаб юқори. Ушбу мавзудаги барча сўнгги янгиликларни buxgalter.uz қулай жадвалга йиғди. 

Интернет-ресурс

ва ҳавола

Имкониятлари

1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)

 

https://my.gov.uz/uz/

 

  • товарларни электрон декларациялаш;
  • жамғариб бориладиган пенсия тизими хизматлари;
  • Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни тақдим этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига темир йўл трансрорти орқали олиб кирилаётган юклар тўғрисида ахборот олиш;
  • қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автотранспорт воситалари орқали олиб кирилаётган юклар тўғрисида ахборот олиш;
  • божхона тўловлари бўйича таққослаш далолатномаси;
  • Ўзбекистон Республикасига чет давлат ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатнома;
  • юридик шахсларнинг шахсий карталари;
  • декларацияловчи шахсларнинг рўйхати;
  • автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома олиш;
  • автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия;
  • ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш;
  • тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза юбориш;
  • аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олишга ариза юбориш;
  • автотранспорт тўғрисида ахборот;
  • бошқа электрон давлат хизматлари (жами 100 дан ортиқ) 

2. “Уйда қолинг” электрон сервислар ва хизматлар агрегатори

 

http://uydaqoling.uz/uz/

Хизматлар тўғрисида ахборот:

  • банклар;
  • ДСҚ;
  • видеоконференцалоқа;
  • алоқа операторлари;
  • электрон ҳужжат айланиши операторлари;
  • курьерлик ва почта хизматлари;
  • малака ошириш.

Бундан ташқари майдондан мижозларнинг уйдан чиқмаслигига ёрдам берадиган ўз хизматларини ривожлантириш учун фойдаланиш мумкин

3. Давлат харидларида электрон тендерлар ва танловлар ўтказиш бўйича рақамли платформа

Тендер ва танлов савдоларини онлайн ўтказиш учун мўлжалланган.

Молия вазирлиги барча бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг тендер ва танлов савдоларини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш графигини ишлаб чиқмоқда