МБ асосий ставкани йиллик 14%гача пасайтирди

preview

Қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади.

Бу қайта молиялаштириш ставкаси қўлланиладиган барча ҳисоб-китобларда, 10 сентябрдан бошлаб 14% кўрсаткичидан фойдаланиш зарурлигини билдиради.

МБнинг асосий ставкаси фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадлар ҳисоб-китобида солиқ солиш мақсадларида қўлланилади .

Эътибор беринг
2020 йилнинг II чорагидан бошлаб фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадларни ҳисоблаш шарт эмас. 2021 йил 1 январга қадар у 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-бандига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган.

Шунингдек, кредит ва депозит шартномаларини уларда МБнинг амалдаги асосий ставкасига ҳавола келтирилган ҳолда тўловларни сўндириш ва тўлаш бўйича мажбуриятлар мавжудлиги борасида қайта текширишни тавсия қиламиз.