МБ қарздорлик учун жисмоний шахсларнинг омонатлари ва банк карталарини блокировка қилишни тақиқлади

preview

Марказий банк Мажбурий ижро бюроси тақдимномасига биноан жисмоний шахсларнинг омонат ва банк карталари ҳисобварақларини хатлашни тўхтатиб қўйди. МБ бу ҳақдаги хабарни Телеграммда жойлаштирди.

ЎзР Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси энергия ресурслари ва коммунал хизматларига тўловлар бўйича қарздорликни ундириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш билан шуғулланади. Қарздорликни сўндириш учун Бюро қарздорнинг банклардаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга қимматликларини хатлаш ҳуқуқига эга.

Ушбу нормани амалиётда қўллаш фуқароларнинг кўп шикоятларига сабаб бўлмоқда.

Банк хизматлари истеъмолчиларини уларнинг омонат ва жамғармаларига нисбатан ноқонуний ва хато ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида Марказий банк бу нормани қўллаш механизмларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу масала норматив жиҳатдан тартибга солингунга қадар бундай чора қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, илгари Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилган эди. Банкирларга ҳисобварақлар ёки омонатлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақида мижозни хабардор қилиш мажбурияти юкланган. Улар энди ҳисобварақдан кредит, микроқарз ва лизинг бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига маблағларни ҳисобдан чиқара олишмайди. Хабарнома ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмай юборилиши керак. Мижозлар бундай хабарномани олиш усулини танлашлари мумкин. Уни банк билан тузиладиган шартномада кўрсатиш лозим.