Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади

preview

Бугун Президентнинг “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

2020 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида (кейинги ўринларда - ЯММТ) мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим:

  • янги меҳнат шартномалари;
  • амалдагиларига ўзгартиришлар киритилиши;
  • меҳнат шартномаларини тугатиш.

2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчалари жорий этилади. Улар меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишда иш берувчилар томонидан киритиладиган маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади.

2020 йил 1 сентябрга қадар иш берувчилар ЯММТда амалдаги меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишлари лозим.

Тизимга ахборотни ўз вақтида киритиш учун масъулият иш берувчилар зиммасига юклатилди. Ушбу мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш режалаштирилмоқда.  

ЯММТдан фойдаланиш  барча учун бепул.

Ходимнинг меҳнат стажи:

  • 2020 йил 1 январдан сўнг – ЯММТда мавжуд маълумотлар асосида (қонун ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳоллардан ташқари);
  • 2020 йил 1 январга қадар – ЯММТ жорий қилингунгача ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

Иш берувчилар учун ЯММТ билан ишлаш бўйича батафсил йўриқномани buxgalter.uz порталида яқин орада эълон қилинадиган материалларда ўқишингиз мумкин.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /publish/doc/text155150_mehnat_shartnomalarini_ruyhatdan_utkazish_va_elektron_mehnat_daftarchalari_2020_yil_1_yanvardan_joriy_etiladi